
Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасидаги рақобат ҳақида фикр билдирди. Мутасаддига унинг Англияда ишлаган даврида анъанавий "катта олтилик" таркиби ўзгарганми, деган савол берилди.
"Мен Мюнхен ёки Барселонада ишлаган пайтимда, Англияда ҳар бир жамоа ҳар қандай рақибни юта олиши ҳақида эшитардим. Балки "Ливерпул" ва биз кейинчалик бу динамикани бироз ўзгартиргандирмиз".
"Чунки биз шунчалик барқарор эдикки, бир неча мавсум давомида 90дан ортиқ, деярли 100 очко жамғардик. АПЛда, НБАдаги каби, бирорта ҳам ҳукмрон жамоа йўқ".
"Сўнгги тўрт-беш-олти йилда турли жамоалар кучли ўйин кўрсатмоқда ва ҳар бир жамоа бошқасини ютишга қодир. Менимча, томошабинлар ва Премьер-лига шоуси учун бу жуда яхши," – деди Гвардиола журналистларга.
Якшанба, 2 ноябр куни "Манчестер Сити" ўз майдонида "Борнмут"ни қабул қилади.
Гвардиола АПЛ рақобати ҳақида гапирди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар