date

Барселонада Ламин Ямалдан хавотирда

Барселонада Ламин Ямалдан хавотирда
Каталониянинг "Барселона" клуби 18 ёшли иқтидорли ярим ҳимоячи Ламин Ямалнинг соғлиғидан хавотир билдирмоқда. Яқин кунларда футболчининг чов соҳасида муаммолар кузатилмоқда.

The Sun нашрининг хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" Ямалнинг жароҳати сурункали тус олишидан хавфсирамоқда. Агар ноқулайлик давом этса, жарроҳлик аралашуви эҳтимоли ҳам истисно қилинмаяпти.

Ҳозирда Ламин Ямалнинг трансфер қиймати 200 миллион евро деб баҳоланмоқда. У "Барселона" билан 2031 йилнинг ўрталарига қадар шартнома имзолаган.

Жорий мавсумда Ламин "Барселона" сафида 8 учрашувда иштирок этиб, 3 та гол ва 5 та голли узатма амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Барселонада Ламин Ямалдан хавотирда