
“Барселона” дарвозабони Марк-Андре Tер Штеген тикланишни давом эттирмоқда. 33 ёшли футболчи белидаги операциядан кейинги реабилитациянинг биринчи босқичини якунлади.
Mundo Deportivo маълумотларига кўра, немис дарвозабонининг тикланиш жараёни муваффақиятли кечмоқда ва у яқинда яна майдонда машғулотларни бошлади. Тахминларга кўра, Tер Штеген жорий йил охирида яна ўйинларда иштирок этиши мумкин.
Аммо бу аниқ эмас, чунки “кўк-анорранглилар” сардори жароҳат олгунига қадар асосий таркибдаги ўрнини йўқотган эди. Кўплаб миш-мишларга кўра, тажрибали дарвозабон январ ойида клубини ўзгартириши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар