Қоринни йўқотади, метаболизмни тезлаштиради: ортиқча ёғларни эритиш хусусиятига эга кўкатлар
Ёзги мавсумда кўп сабзавот ва меваларни истеъмол қилишингиз керак. Бундан ташқари, диетага шифобахш ўтларни қўшиш тавсия этилади. Кўкатлар организмдаги метаболик жараёнларни яхшилашга ва овқат ҳазм қилиш трактининг фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Рационда кўкатларнинг мунтазам мавжудлиги вазн йўқотиш жараёнини мукаммал даражада тўлдиради ва ортиқча ёғларни самарали тарзда эритиб юборади.
Кўкатлар ва шифобахш ўтлар кўпчилик унутиб қўядиган тўғри овқатланишнинг ажралмас таркибий қисмидир. Кўкатларда деярли калория мавжуд эмас. Шу билан бирга ўтларнинг кимёвий таркиби фойдали бирикмалар билан тўла бўлиб, айниқса, овқат ҳазм қилиш ва липид қатламларининг бўлиниш жараёнига фойдали таъсир кўрсатади.
Ушбу турдаги ўтларни ҳар куни истеъмол қилиш керак. Улардан баъзилари чойга қўшилади ёки мустақил равишда дамланади.
- Петрушка таркибида кўп миқдорда C витамини мавжуд бўлиб, у организмдаги ёғларнинг эришини тезлаштиради. Ва бу кўкат диуретик таъсирга эга, бу ҳам вазн йўқотиш жараёнида муҳим аҳамият касб этади.
- Шивитни ич қотишининг олдини олишда истеъмол қилиш тавсия этилади, у метеоризм ва қорин дам бўлишини камайтиради. Соғлом вазн йўқотиш ҳақида гап кетганда, ичаклар фаолиятининг яхши ташкил этилган функцияси — мутазам ишлаб турган метаболизмдир.
- Базилик танинларга, танин кислотасининг ҳосилаларига бой, улар метаболизмни тезлаштиради ва организмдаги ёғ ҳужайралари сонини камайтиради. Чойга ялпиз қўшса бўлади, чунки унинг таркибида ҳам бириктирувчи танин кислотаси мавжуд.
- Ялпиз иштаҳани камайтиришга ёрдам беради ва шакарга бўлган иштиёқни камайтиради. Ялпиз, шунингдек, лимфа тизимини рағбатлантиради ва шиш пайдо бўлишининг олдини олади.
- Мойчечак асосан овқат ҳазм қилиш тизимини тинчлантириш ва шишишни камайтириш учун табиий восита сифатида ишлатилади. Бироқ яллиғланишга қарши таъсири туфайли ромашка метаболик жараёнларни рағбатлантиради, шунингдек, ёғ эришини тезлаштиришга ёрдам беради.