date

Чемпионлар Лигасида сенсация: «Реал» ва ПСЖ мағлуб этилди

Чемпионлар Лигасида сенсация: «Реал» ва ПСЖ мағлуб этилди

Европа Чемпионлар Лигасининг 4-тур баҳслари жуда кескин ва драматик тарзда ўтди. Кеча бўлиб ўтган марказий ўйинларда кучли клублар ўзаро тўқнаш келди, айрим баҳслар эса мухлислар хотирасида узоқ сақланадиган натижалар билан якунланди.

“Энфилд”даги кеча Англия ва Испаниянинг икки футбол гегемони тўқнашувига айланди. “Ливерпул” ўз уйида Мадриднинг “Реал”ини қабул қилди ва мухлислар шовқин-сурони остида майдонда ҳақиқий синов баҳсини намойиш этди. Беллашувда ягона голни Макаллистер уриб, жамоасига муҳим ғалаба келтирди. Бу натижа орқали мерсисайдликлар турдаги энг муҳим уч очкога эга бўлишди.

Ўйин давомида “Ливерпул” дарвозабони Мамарадашвили бир неча қутқаруви билан жамоасини сақлаб қолди, Ван Дейк ва Конате эса ҳимояда темирдек ишонч билан ҳаракат қилишди. “Реал” сафида эса Винисиус ва Мбаппе бир неча хавфли ҳужумлар уюштиришга уринди, аммо Макаллистернинг 61-дақиқадаги зарбаси баҳс тақдирини белгилаб берди.

Ливерпул — Реал 1:0
Гол: Макаллистер 61
Ливерпул — Мамарадашвили, Ван Дейк, Конате, Виртц (Киеза, 88), Собослаи, Макаллистер (Жонс, 78), Салоҳ, Брэдли, Экитике (Гакпо, 79), Робертсон (Керкез, 88), Гравенберҳ
Реал — Куртуа, Милитао, Ҳейсен, Валверде (Диас, 90), Карререс, Чуамени, Камавинга (Родриго, 69), Гулер (Трент, 81), Беллингҳэм, Винисиус, Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Макаллистер 52 – Винисиус 23, Ҳейсен 45+1, Беллингҳэм 60, Каррерас 90+5, Алонсо 90+6

Шу кеча Парижда ҳам жуда шиддатли тўқнашув бўлди. Амалдаги чемпион “ПСЖ” ўз уйида “Бавария”ни қабул қилди. Ҳозирги мавсумнинг энг кўп муҳокама қилинаётган ўйинчиларидан бири Луис Диас биринчи бўлимдаёқ дубл қайд этиб, мюнхенликларни илгарилаб кетишини таъминлади. Бироқ у танаффус олдидан қўпол ҳаракати сабаб майдондан четлатилди ва “Бавария” иккинчи бўлимни ўн киши билан ўтказди. Шунинг ўзи “ПСЖ”га имконият яратди, аммо парижликлар фақат битта гол урган ҳолда мағлубиятдан қутулишолмади — 1:2.

ПСЖ — Бавария 1:2
Голлар: Невеш 74 – Диас 4, 32
ПСЖ — Шевале, Ҳакими (Маюлу, 45+7), Маркинос, Пачо, Нуну Мендеш, Заир-Эмери, Фабиан Руис (Невеш, 66), Витиня, Барколя (Рамуш, 66), Хвича, Дембеле (Ли Канг Ин, 25)
Бавария — Нойер, Упамекано, Та, Киммих, Гнабри (Бишоф, 46), Олисе, Павлович, Станишич, Лаймер, Диас, Кейн (Горецка, 88)
Огоҳлантиришлар: Мендеш 84 - Бишоф 47, Нойер 49, Станишич 84
Четлатиш: Диас 45+7

Туринда эса “Ювентус” мухлисларини сўнгги дақиқагача ҳаяжонда ушлаб турди. Влаҳович 34-дақиқада ҳисобни очган бўлса, “Спортинг” сафида Араухо 12-дақиқадаёқ гол урган эди. Беллашув 1:1 ҳисобида якунланди ва икки жамоа учун ҳам имкониятлар сақланиб қолди.

Ювентус – Спортинг 1:1
Голлар: Влаҳович 34 – Араухо 12
Ювентус — Ди Грегорио, Калулу, Гатти, Камбиязо, Маккенни, Копмейнерс, Локателли (Миретти, 83), Тюрам (Костич, 72), Консейсау, Йилдиз (Давид, 87), Влаҳович (Адзич, 83)
Cпортинг — Cилва, Вагианнидис (Куарежма, 67), Диоманде, Инасиу, Араухо, Юлман, Симоес (Морита, 82) Кенда, Тринкан, Гонсалвеш (Алиссон Сантос, 82), Иоаннидис (Суарес, 72)
Огоҳлантиришлар: Тюрам 24, Камбиязо 27 - Гонсалвеш 33, Араухо 61, Юлман 73

Мадриднинг иккинчи жамоаси — “Атлетико” ўз майдонида “Юнион”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Алварес, Галлахер ва Ллорентенинг голлари “матрасчилар”га ишончли ғалаба келтирди.

Атлетико — Юнион 3:1
Голлар: Алварес 39, Галлаҳер 72, Ллоренте 90+6 – Сайкс 80
Атлетико — Облак, Молина, Ле Норман (Хименес, 26), Ҳанско, Ружжери, Симеоне (Ллоренте, 88), Барриос, Коке (Алмада, 62), Баэна (Галлаҳер, 62), Алварес, Гризманн (Сёрлот, 62).
Юнион — Схерпен, Халаили (Патрис, 85), Макаллистер, Берджесс, Сайкс, Зорган, ван де Перре (Расмуссен, 74), Шуфс, Нианг, Аит Ал Ҳаж (Боуфал, 74), Родригес (Жижер, 74)

Лондоннинг “Тоттенҳэм” клуби ҳам мухлисларига шодлик улашди — “Копенҳаген”ни 4:0 ҳисобида таслим этишди. Жонсон ва Одобернинг самарали ўйини жамоага энг йирик ғалабалардан бирини олиб келди.

Тоттенҳэм — Копенҳаген 4:0
Голлар: Жонсон 19, Одобер 51, ван де Вен 64, Палиния 67
Тоттенҳэм— Викарио, Порро, Ромеро (Дансо, 73), ван ве Вен, Удоджи (Спенц, 73), Бентанкур, Сарр, Жонсон, Симонс (Палиния, 61), Одобер, Коло Муани (Ришарлисон, 73)
Копенҳаген — Котарски, Cудзуки, Перейра, Хатзидиакос, Лопес, Ларссон (Дадасон, 46), Лерагер, Клам, Ашури (Роберт, 76), Мукуко (Клаессон, 72), Муҳаммад Эл-Юнусси (Корнелиус, 72).
Фойданилмаган пеналти: Ришарилсон 90+2
Четлатиш: Жонсон 61

Грецияда “Олимпиакос” ва “ПСВ” баҳси 1:1 ҳисобида якунланди, голлар Мартинс ва Пепи ҳисобидан урилди.

Олимпиакос — ПСВ 1:1
Голлар: Мартинс 17 - Пепи 90+3
Олимпиакос — Тзолакис, Родине, Рецос, Пирола, Ортега, Музакитис, Гарсия (Насименто, 63), Мартинс, Шикиню (Торемий, 73), Поденсе (Коштиня, 83), Ал-Кааби (Скипиони, 83)
ПСВ — Коварж, Дест, Схаутен, Гасеровски, Салах-Эддин (Ваннер, 67), Сайбари (Баду, 84) Мауро Жуниор, Ман, Верман, Тил (Пепи, 58), Перишич.

Шу билан бирга, Норвегиядаги “Будё-Глимт” — “Монако” учрашуви ҳам кутилганидек жанговор руҳда ўтди ва меҳмонлар сафида Балогуннинг голи фарқни белгилаб берди — 0:1.

Будё-Глимт — Монако 0:1
Гол: Балогун 43
Будё-Глимт — Хайкин, Cеволд, Мой, Бертуфт, Беркан (Маатта, 86), Эвен, Берг, Фет (Бломберг, 73), Эукленн, Хауге (Нилсен, 86), Ҳег (Хелмерсен, 73).
Монако — Кен, Керер, Салису, Кайо, Тезе, Головин, Кулибали, Уттара, Аклиуш, Минамино (Кабрал, 63), Балогун.

Умуман олганда, Чемпионлар Лигасининг бу тури том маънода сенсациялар ва жанговор муҳитга бой кечди. Ҳар бир ўйинда интизом, техника ва характер ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Эндиликда мухлислар 5-тур баҳсларини сабрсизлик билан кута бошлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар Лигасида сенсация: «Реал» ва ПСЖ мағлуб этилди