Агар қаерга ва қандай ҳаракат қилишни билмасангиз, ўзингизга босим ўтказмасликка ҳаракат қилинг, шунчаки секинроқ юринг ва дам олинг. 89 ёшли япон психотерапевти ва психиатри Накамура Сунеконинг айтишича, ички ҳолатингизни қабул қилиб, мукаммал бўлишга уринмасангиз, албатта, муваффақиятга олиб борадиган йўлни топасиз.
Хотиржамлик, фақат хотиржамлик
Ташвиш кўпчилик учун аллақачон одатий ҳолга айланган. Мияда доимий равишда жуда кўп фикрлар айланиб юради, бу чексиз оқимни тўхтатиш учун “паузани босишга” имкон бермайди. Аксинча, биз ўзимизни янада кўпроқ қоралай бошлаймиз, қилган барча ишимиз беҳуда кетди, умуман олганда, мен жуда заиф ва ҳеч нарсага қодир эмасман, деб қайта-қайта такрорлаймиз. Ушбу уйдирмалардан сўнг ҳаётий механизмимиз қайта ишга туширилади, бир неча марта ёмонроқ ишлай бошлайди ва бу жараённи вақт ўтиши билан тўхтатиб бўлмайди.
“Ғамга ботиб қолмаслик, тинч ва хотиржам яшашга ҳаракат қилиш, одамлар билан алоқада бўлиш — менимча, энг муҳими шу. Унчалик уддалай олмаяпмиз, лекин ҳечқиси йўқ, секин ҳаракат қиламиз. Агар биз бирор нарса билан фаол шуғуллансак, ўзимиз ёки яқинларимизнинг кечиктириб бўлмайдиган ишларини тартибга солишга ҳаракат қилсак, барча ташвишлар қаёққадир йўқолади. Агар бирор нарса ҳақида жуда кўп ўйласангиз, ўша ишни биринчи навбатда бажаришга ҳаракат қилинг”.
Муваффақият ҳақида ўйламанг
Ғалати эшитилади, лекин бу жуда самарали усул. Психотерапевтнинг тушунтиришича, агар доимо муваффақиятга эришиш йўлида яна бир қадам ташлашга имкон берадиган у ёки бу мақсадга қандай эришиш ҳақида ўйласак, ҳайратланарли даражада ҳафсалангиз пир бўлиши мумкин. Омадга қанчалик кам умид қилсангиз, бахтли имконият шунчалик тез қўлга киритилади.
Умид қилмасак, янги имкониятлар пайдо бўлади. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, вақти келганда, қанчалик ғалати бўлмасин, атрофимиздагилар керакли йўналишга ундайди, дея хулоса қилади психотерапевт.
Бўш вақтингиз қолмасин
Ўзининг кўп йиллик тажрибасига асосланиб, Накамура Сунеко баъзан хавотирга берилиб кетмаслик ва ҳамма нарса ҳақида ташвишланмаслик учун ўзингизни ортиқча иш билан банд қилишингиз керак, деган хулосага келди. Психолог ҳар биримизни вақтни ёқимли ўтказишга ёрдам берадиган, лекин шу билан бирга фойда келтирадиган ва ўзимиздан кейин ёқимли ҳис-туйғуларни қолдиришга ёрдам берадиган иш топишга чақиради.
Агар компанияда вақт ўтказишни ёқтирсангиз, буни тез-тез қилиб туринг. Мулоқот доирасини кенгайтиринг, дунёни янги томондан ўрганинг, ёрқин таассуротларни изланг, шунда сизни қийнаётган хотиралар аста-секин сояда қолади. Бу пайтда энг яхши дори — вақт. У бир зумда таъсир кўрсатмайди, лекин аста-секин шифо беради, деб тушунтиради Сунеко.
Бахтга интилманг
Ортиқча фалсафий мулоҳазалар ва бахтли бўлиш учун доимий уринишлар кўпинча умидсизликка олиб келади ва энергия ҳамда вақтингизни исроф қилади. Накамура бизни “бахтли-бахтсиз” мавзусидаги чексиз мулоҳазаларга нуқта қўйишга ундайди, чунки кўпинча уларнинг барчаси бошқалар билан таққослашга асосланади.
“Шундай бўлиши керак” сўзлари кераксиз юкка ўхшайди. Кераксиз юкдан иложи борича тезроқ қутулиш лозим, акс ҳолда унинг остида умуман ҳаракатланмай қолиш хавфи бор. Агар доимо ўзингизни бошқалар билан таққосласангиз, руҳий зўриқиш ва стресс ортади, дея хулоса қилади психиатр. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди