Математика олимпиадасида саволар интернетда тарқалиб кетди

1 дақиқа ўқиш196
Математика олимпиадасида саволар интернетда тарқалиб кетди

Математика фанидан бўлиб ўтган туман (шаҳар) босқичи олимпиадаси юзасидан кутилмаган ҳолат қайд этилди. Ижтимоий тармоқларда олимпиада саволлари мусобақа бошланишидан олдин тарқалиб кетгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳолат жамоатчилик орасида катта муҳокамага сабаб бўлди, деб хабар берди Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги.

Маълум қилинишича, мазкур саволлар Фан олимпиадалари маркази томонидан махсус ишчи гуруҳлар иштирокида тузилган ва ҳар бир ҳудудда марказлашган ҳолда чоп этилган. Бироқ айрим ҳудудларда саволларни чоп этиш жараёнида масъул шахслар томонидан тартиб бузилиб, материаллар ноқонуний йўл билан ташқариги чиқиб кетган.


Агентликнинг расмий маълумотига кўра, айрим ходимлар саволлардан намуна олиб, уларни ижтимоий тармоқлар ёки мессенжерлар орқали тарқатган. Бу ҳолат синов натижаларига таъсир кўрсатиши мумкинлиги сабабли, математика фанидан олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи барча синфлар бўйича — 9-, 10- ва 11-синфларда — қайта ўтказилиши белгиланди.

“Ҳозирда бу қоидабузарликка сабабчи шахслар аниқланмоқда. Улар амалдаги қонунчилик доирасида жавобгарликка тортилади. Фан олимпиадалари маркази барча босқичларда жараёнларнинг шаффоф ва холис бўлиши тарафдори”, — дейилади агентлик баёнотида.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?