Ўзбекистон ва Саудия ўртасида 27 миллиард долларлик шериклик муҳокама қилинди

2 дақиқа ўқиш237
Ўзбекистон ва Саудия ўртасида 27 миллиард долларлик шериклик муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалих бошчилигидаги нуфузли делегацияни қабул қилди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Олий мартабали меҳмон Президентга Саудия подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ва Валиаҳд Муҳаммад бин Салмоннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. Суҳбат чоғида олий даражадаги келишувларни амалга ошириш, йирик қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш ва янги ташаббусларни илгари суриш аҳамияти таъкидланди.


Сўнгги йилларда Ўзбекистон–Саудия муносабатлари фаол ривожланмоқда. Савдо айланмаси, инвестициялар ҳажми ва қўшма корхоналар сони ортиб боряпти. Икки давлат ўртасида ҳафтасига 60 мартагача авиақатнов амалга оширилмоқда.

Ҳозирда қўшма лойиҳалар портфели 27 миллиард долларга етган. Шунинг 15 миллиард доллари “ACWA Power” компанияси билан энергетика соҳасидаги йирик “яшил” энергия лойиҳаларига тўғри келади. Жорий йилдагина Саудия сармоячилари томонидан Ўзбекистонда 2 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирилгани қайд этилди.


Учрашувда Президент Мирзиёев янги Тошкент халқаро аэропорти қурилишининг бошланиши икки мамлакат ўртасидаги узоқ муддатли шерикликнинг муҳим рамзи эканини таъкидлади.

“Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва модернизациясига ҳисса қўшаётган саудиялик ҳамкорларимизни биз юксак қадрлаймиз”, — деди давлат раҳбари.


Шавкат Мирзиёев Саудия компаниялари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Аввало, энергетика соҳасида шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш, “яшил” водород ишлаб чиқариш каби йирик лойиҳаларни амалга оширишга катта аҳамият қаратилди.

Бундан ташқари, “Data Volt” компанияси иштирокида Тошкентда замонавий маълумотлар маркази қурилаётгани маълум қилинди. Янги Тошкент ва Бухорода шундай марказлар ташкил этиш, рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилган.


Минерал хомашё соҳасида ҳам Саудия инвестицияларини жалб этиш муҳим йўналиш сифатида қайд этилди. Ўзбекистонда вольфрам, литий, магний, титан ва бошқа қимматбаҳо конлар асосида “Келажак металлари технопарки” ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Президент саудиялик ишбилармонларни геология-қидирув ва қайта ишлаш лойиҳаларида фаол иштирок этишга чақирди.

Инфратузилма соҳасида ҳам қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Miahona” компанияси Фарғона ва Жиззахда оқова сувларни тозалаш, Қорақалпоғистонда сув таъминоти тизимларини янгилаш устида ишламоқда. “Saudi Tabreed” компанияси билан коммунал хизматларни модернизация қилиш бўйича келишувларга эришилди.


Саудиянинг етакчи корпорациялари — “ACWA Power”, “Vision Invest”, “Al Muhaidib Group”, “Riyadh Cables”, “InterHealth”, “AlMajdiah”, “Pemco” ва бошқаларнинг иштирокидаги мазкур учрашув икки давлат ҳамкорлигининг янги босқичига йўл очди.

Саудия делегацияси вакиллари Ўзбекистондаги барқарор иқтисодий сиёсат, қулай инвестиция муҳити ва очиқ бозор ислоҳотларини юқори баҳолар экан, келгусида ўзаро манфаатли шерикликни янада чуқурлаштириш ниятини билдирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?