Ўзбекистонда спорт билан шуғулланувчи фуқаролар сони рекорд даражада ошди

1 дақиқа ўқиш931
Ўзбекистонда спорт билан шуғулланувчи фуқаролар сони рекорд даражада ошди

Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзига қизиқиш йил сайин ортаётгани яна бир бор тасдиқланди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида мамлакат аҳолисининг жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш даражаси сезиларли ошган, деб хабар берди idoraviy манбалар.

Маълумотларга қараганда, жорий йилда спорт билан шуғулланувчи эркаклар улуши 71,9 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 0,2 фоизга юқори. Аёллар ўртасида ҳам ижобий динамика кузатилмоқда — уларнинг 64,1 фоизи жисмоний машғулотлар билан мунтазам шуғулланишни одат қилган.


Қўмита маълумотлари шуни кўрсатадики, сўнгги беш йил ичида фаол аҳоли улуши изчил ўсиб бормоқда.
Эркаклар кесимидаги статистика қуйидагича:

  • 2021 йил — 66%

  • 2022 йил — 67,3%

  • 2023 йил — 68,8%

  • 2024 йил — 71,7%

  • 2025 йил — 71,9%

Аёллар орасидаги кўрсаткичлар ҳам барқарор ўсишни намоён этмоқда:

  • 2021 йил — 55,7%

  • 2022 йил — 57,3%

  • 2023 йил — 58,5%

  • 2024 йил — 63,7%

  • 2025 йил — 64,1%


Мутасаддиларнинг фикрича, бу ўсиш нафақат соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари самараси, балки ҳудудларда янги спорт инфратузилмалари барпо этилаётгани билан ҳам боғлиқ. Охирги йилларда деярли ҳар бир туманда спорт майдонлари, фитнес марказлари ва очиқ ҳаводаги тренажёрлар сони кўпайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?