Ўзбекистонлик талабалар қаерда ўқишни афзал кўрмоқда?

1 дақиқа ўқиш299
Ўзбекистонлик талабалар қаерда ўқишни афзал кўрмоқда?

Ўзбекистонлик талабаларнинг чет элда таълим олишга бўлган қизиқиши сақланиб турибди, аммо уларнинг умумий сони камайган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида 20,7 минг нафар фуқаро ўқиш мақсадида хорижга йўл олган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 24,6 фоизга кам, деб хабар берди idoraviy манбалар.


Маълум қилинишича, ўзбекистонлик ёшлар энг кўп яқин қўшни Тожикистонни танламоқда. Бу ерда 5 270 нафар талабамиз таҳсил олмоқда. Россияда 4 649, Қирғизистонда 3 064, Корея Республикасида 2 309, Туркияда 1 538 нафар ватандошларимиз ўқимоқда. Шунингдек, Қозоғистон (874 нафар), Хитой (797), Буюк Британия (567), Германия (285) ва АҚШ (256) ҳам талабалар манзили бўлиб турибди.


Экспертлар фикрича, ёшлар асосан қўшни мамлакатлардаги олийгоҳларни танламоқда, чунки қабул тизими содда ва таълим харажатлари нисбатан арзон. Бироқ сўнгги йилларда Корея ва Туркия университетларига қизиқиш кескин ортган — бу давлатлар халқаро рейтингларда юқори ўринларини сақлаб турибди ва стипендия дастурларини кенгайтирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?