Германияда дунёдаги илк вертикал сузувчи қуёш станцияси ишга тушди

1 дақиқа ўқиш175
Германияда дунёдаги илк вертикал сузувчи қуёш станцияси ишга тушди

Германияда дунёдаги биринчи вертикал сувдаги қуёш электр станцияси ишга туширилди, деб Smartpress.by хабар берди.

Бу инноватор лойиҳа SINN Power компанияси томонидан амалга оширилди. Станция Бавариядаги Штарнберг туманида жойлашган Яйис карьерида ўрнатилган. Ушбу станция сув ҳавзасининг 5 фоизидан камроқ майдонини эгаллаб, юзлаб хонадонларни электр энергияси билан таъминлаш имконига эга.

Янги станциянинг қуввати 1870 киловаттни ташкил қилади. У йилига тахминан 2 миллион киловатт-соат энергия ишлаб чиқаради. Skipp-Float патентланган технологияси орқали қуёш модуллари сув сатҳидан 1,6 метр чуқурликда вертикал тарзда ўрнатилган. Бу ечим, айниқса, эрталаб ва кечқурун соатларида энергия ишлаб чиқариш самарадорлигини оширади.

Панеллар орасидан камида 4 метрлик сув коридорлари қолдирилган, бу эса ҳаво айланишини, ёруғликнинг акс этишини ва экологик мувозанатни сақлаб қолишга ёрдам беради. Электр энергияси тармоққа сувдаги кабель ва соҳадаги уланадиган нуқта орқали узатилади. Энг муҳими — табиатга ҳеч қандай зарар етказилмайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?