Криштиану Роналду ва Лионел Месси миллий терма жамоалар сафида ўтказилган ўйинларда бир кунда жаҳон рекордларини ўрнатишди, деб хабар берди Курсив медиа сайти..
Роналду Венгрияга қарши ўйинда (2:2) дубль қайд этиб, жаҳон чемпионати саралаш босқичларида 41 та гол уриб, ушбу йўналишда мутлақ рекордчи бўлди. У гватемалалик Карлос Руиснинг 39 голлик натижасини ортда қолдирди.
Месси эса Аргентина – Пуэрто-Рико (6:0) ўртоқлик ўйинида икки ассист бериб, терма жамоадаги ассистлар сонини 60 тага етказди. У бу борада Неймар ва Лендон Донованни ортда қолдирди.
Бугунги кунда Роналду миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлик рекорди — 142 та гол. Месси эса 8 карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар