© Sputnik / Abdubakir Yunusov
Янги йил – бу ҳаётни янги саҳифадан бошлаш, янги бир нарсаларни амалга ошириш учун ажойиб сабаб. Мисол учун, оқилона истеъмолга ўтишга ҳаракат қилиб кўриш. Инсоннинг ўзи учун фойда бўлиши (харажатларни камайтириш) билан бир қаторда, бу дунёга ҳам фойда келтиради, зеро ҳар бир харид атроф-муҳит ва жамиятга таъсир қилади.
Схема оддий: истеъмол камаяди – товарларга бўлган талаб камаяди – ишлаб чиқариш камаяди – маҳсулотлардан иборат чиқиндихоналар камаяди.
Бундан ташқари, оқилона фойдаланиш нафақат озиқ-овқат ва буюмларга, балки сув, газ ва электр энергиясига ҳам тегишлидир.
Ўзбекистонда бу масала ҳатто республика даражасида ҳам долзарб. Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев мунтазам равишда ресурслардан оқилона фойдаланиш масаласини мажлисларда кўтариб келмоқда ва буларнинг барчаси глобал экологик инқироз фонида рўй бермоқда. Республикада вазиятни яхшилаш бўйича жиддий ишлар олиб борилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон оддий одам онгли истеъмолга қандай ўтиши ва бунда қандай маслаҳатлар ёрдам беришини таҳлил қилди.
Нимадан бошлаш керак?
Аввало, ҳаётни тубдан ўзгартириш самарасиз эканлигини англаш муҳим. Келажакда сезиларли ўзгаришларга олиб келиши мумкин бўлган кичик ўзгаришларни амалга ошириш яхшироқдир.
© unsplash/Bluewater Sweden
Бир нечта маслаҳатлар:
- сувни ҳар сафар сотиб олишдан кўра, қайта ишлатиладиган идишда ўзингиз билан олиб юринг;
- озиқ-овқат олиш учун пластик пакетлар ўрнига сумка ёки шоппердан фойдаланинг;
- шиша идишлардан қайта фойдаланинг;
- озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун полиэтилен плёнкалардан фойдаланманг, қайта ишлатиш мумкин бўлган силикон қопқоқларга ўтинг;
- чиқиндиларни қайта ишланадиган ва қайта ишланмайдиганларга ажратинг, пластик қопқоқлар ва батарейкаларни алоҳида йиғинг ва топширинг;
- электр ускуналарини ва зарядловчи қурилмаларни розеткалардан узинг;
- бир марталик стаканларда қаҳва харид қилманг, ўзингиз билан термос олиб юринг.
© Sputnik / Ekaterina Lyzlova / Медиабанкка ўтиш
Шунингдек, фойдаланилмаётган буюмларга иккинчи ҳаёт бериш ҳақида ўйлаш керак: масалан, уларни муҳтожларга тарқатиш ёки хайрияга топшириш мумкин.
Нимани сотиб олиш мумкин, нимани эса йўқ
Асосларни кўриб чиқдик, энди янада мураккаб ўзгаришларга ўтишимиз мумкин. Масалан, харажатларни қандай камайтириш, камроқ сотиб олиш ва натижада чиқиндиларни камайтириш ҳақида ўйлаб кўриш.
Аввало, дўконга борганингизда, харидлар рўйхатини тузишингиз, тасодифий харидлар қилмаслигингиз лозим. Бу сизга керак бўлган миқдорда сотиб олишга ва келажакда фойдаланилмаган маҳсулотларни ташламасликка ёрдам беради.
© Depositphotos / Artur Verkhovetskiy
Агар сизга тўсатдан бирор нарса ёқиб қолса ва уни сотиб олмоқчи бўлсангиз, "кейинга қолдириш" усулидан фойдаланганингиз маъқул. Агар бу кийим бўлса, уни кийиб кўриш, бошқа нарсалар бўлса, уларни ушлаб кўриш ва кейин уйга келиб, ҳақиқатан ҳам керакми-йўқми деб яна бир бор ўйлаб кўрасиз. Онгли қарор қабул қиласиз.
Тўғридан-тўғри дўконнинг ўзида ёрдам берадиган яна бир нечта маслаҳатлар мавжуд:
- - Маҳсулотларнинг оғирлиги ва ҳажмини текширинг. Вазнли маҳсулотлар кўпинча 1 кг ўрнига 900 г, суюқликлар эса 1 литр ўрнига 900 мл қадоқланиб, сотилади. Нархлардаги фарқни баҳолашда буни ҳисобга олиш керак;
- - Нарх белгиларини диққат билан ўқинг. Қизил нархлар кўпинча харидорларга бу чегирма деб ўйлашга мажбур қилади, аммо ҳар доим ҳам бундай эмас. Чегирмали маҳсулот ҳар доим ҳам ўз тоифасида энг арзон эмас, қўшни жавонларда арзонроқ бўлиши мумкин;
- - Пастки ва юқори жавонларга қаранг. Дўконларда “олтин жавон” деб аталадигани бор: харидорнинг биринчи бўлиб кўзи тушадиган жой. Одатда, бу кўз даражасидан бироз пастроқда. Ҳатто бу ҳолатда ҳам маркетологлар ҳийла-найранглардан фойдаланадилар: эркаклар, аёллар ва болалар бўйи баландлигида фарқ қилади, шунинг учун турли тоифадаги маҳсулотлар учун бундай жавон турли баландликларда бўлади. Юқорига ва пастга қаранг, бир хил сифатли маҳсулотлар бўлиши мумкин, лекин кўп ҳолларда кўз даражасида бўлганларга қараганда арзонроқ;
- - Нархларни солиштиринг. Фақатгина бир дўконда эмас, балки бошқаларида ҳам, шунингдек бозорларда ҳам. Нархлар сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин. Бундан ташқари, чегирма ва жамғарма карталарига таянмаслик керак, кўпинча чегирма ёки баллар нархи маҳсулот нархига киритилган бўлади;
- - Маркетинг акцияларига танқидий ёндашинг. Ҳарид учун берадиган бонуслар, кейин қўшимча тўлов билан товарга алмаштириладиган акциялар ёки "ҳар ўнинчи харид совға" – бу сизга ҳақиқатдан керак бўлмаган нарсаларни кўпроқ харид қилишга ундайдиган усуллар, холос.
Шуни эсда тутиш керакки, кўпинча бизга товар ёки маҳсулотдан кўра харид жараёнининг ўзи – пул сарфлаш орқали тезкор қониқиш ёки янгилик ҳисси муҳим бўлади.
© Sputnik / Варвара Гертье
Оқилона истеъмол қилиш учун уйда нима қилиш мумкин
Юқорида биз электр ускуналари ва чиқиндиларни ажратиш ҳақида сўз юритдик. Аммо оқилона истеъмол қилишга ёрдам берадиган уйда қилса бўладиган нарсалар мавжуд.
Мисол учун, тишларингизни чўткалаш ёки душда совунлаётганда сувни ўчиринг. Шунингдек, мева ва сабзавотларни жўмракдан босим остида эмас, балки идишда ювинг.
© © РИА Новости Крым / Дмитрий Макеев
Керак бўлмаганда хоналарда чироқларни ўчириш керак. Ёзда ҳаво совутгичдан доимий равишда эмас, фақат маълум вақт давомида фойдаланинг, қишда эса худди шу мантиқ билан иситгичдан фойдаланинг.
Чиқиндиларни ажратишда ҳам давом этишимиз мумкин: чиқиндиларни пластик, қоғоз, алюминий, шиша ва бошқа турларга ажратинг. Ушбу ажратилган чиқиндиларни қаерга топшириш мумкинки, шунда улар битта умумий қутига тушмасин. Шиша ва алюминий қутилар, батарейкалар, лампочкалар ва пластик қопқоқларни қабул қилувчи пунктларни қидиринг.
© Sputnik / Бахром Хатамов
Бундан ташқари, агар ёзги уй ёки боғингиз бўлса, компост учун озиқ-овқат чиқиндиларидан фойдаланиш ҳақида ўйлаш керак.
Шунингдек, бир неча ойда бир марта эски буюмларни кўриб чиқинг, гардеробда ҳеч қачон ишлатилмайдиган кийимларни сақламанг. Бу болалар ўйинчоқларига ҳам тегишли.
Транспорт ва ундан қандай тежамкорлик билан фойдаланиш керак
Агар сиз шаҳарда яшасангиз, шахсий автомобилга энг мақбул альтернатива жамоат транспортидир. Ҳа, бу қулайлик даражасини пасайтиради, лекин бензинга бўлган харажатларни ва шаҳардаги газ чиқиндилари миқдорини пасайтиради.
Агар автомобиль, ҳар куни бўлмаса ҳам, зарур бўлса, такси хизматларидан фойдаланишни ўйлаб кўриш керак. Айни пайтда бу энг яхши вариантга ўхшамаслиги мумкин, лекин агар бир ой ёки бир йил бўйича ҳисоблаб кўрсангиз, такси сизга шахсий автомобилингизга хизмат кўрсатишдан камроқ харажатни талаб қилиши мумкин бўлади.
© iStock / Cameris
Ўзингизнинг машинангизга яна бир тежамкор альтернатива – агар шаҳрингизда каршеринг бўлса, унинг ёрдамида автомобилни фақат зарур вақтга ижарага олишингиз мумкин.
Агар шахсий автомобилсиз мутлақо илож бўлмаса, уни сотиб олишда даромаддан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилиш муҳим. Машинага йиллик даромадингиздан кўп бўлмаган ёки ундан ҳам камроқ пул сарфлаш мақсадга мувофиқдир. Бу миқдор кредит олмаслик ва бюджетни тезда тиклаш имконини беради.
Кредитлар: ижобий ва салбий томонлари
Кўпинча, кредит қулай ва зарур восита, лекин ҳар қандай бошқа молиявий восита сингари, унга оқилона ёндашиш керак.
Ойлик даромаднинг 30 фоизидан юқори бўлган кредит қарзи олмаслик керак, акс ҳолда тўловларда муаммолар пайдо бўлиши мумкин.
© Sputnik / Нина Зотина
Шунингдек, ҳар қандай кредитни вазминлик билан баҳолаш керак: агар у сўнгги телефон модели, янги автомобиль (ҳолбуки, эскиси ҳали яхши ҳолатда) ёки муҳим бўлмаган бошқа нарсалар учун кредит бўлса, бир неча бор ўйлаб кўриш керак.
Оқилона истеъмол – осон эмас, аммо зарур
Оқилона истеъмол қилишни ҳаётингизга жорий қилиш осон эмас, аммо унинг фойдаси сезилади. Эртами-кечми сиз харажатлар камайганини, турмуш эса даражаси ошганини сезасиз. Шу билан бирга, жамият ва атроф-муҳит учун фойда беқиёс бўлади.
Ҳар Янги йил – хайрли ишлар учун ажойиб имконият. Экологияга ёрдам бериш, ўзингизга эса тежамкорликни ўргатиш орқали яхшилик қилиш – муносиб янги мақсад. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар буйракни ёғ босиши саратонга олиб келишини аниқлади
Макрон Суриянинг янги ҳукуматига нисбатан ҳушёр муносабатда бўлишга чақирди
Ҳусановга Гвардиола қизиқаётганига “Ланс” устози қандай муносабат билдирди?
"Пахтакор"нинг янги бош мураббийи Педру Морейра футболчилар билан танишди
Tesla ортда қолмоқда: BYD ўз тарихидаги энг катта натижаларни қайд этди!
Эрон Италияни “АҚШ туфайли” жанжаллашмасликка чақирмоқда
Германияга онлайн виза: янги имкониятлар
Рубин Хебай: "Ўзбекистонга қайтиш ҳақида ўйлаяпман"