Арсенал сўнгги чемпионлик мавсумидагига қараганда яхшироқ ўйнаяпти

Арсенал сўнгги чемпионлик мавсумидагига қараганда яхшироқ ўйнаяпти

Арсенал сўнгги чемпионлик мавсумидагига қараганда яхшироқ ўйнаяпти
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси Премер-лиганинг дастлабки ўнта туридан сўнг турнир жадвалида ишончли етакчилик қилмоқда. Микел Артета бошқарувида "канонирлар" 25 очко тўплашга муваффақ бўлди, бу эса энг яқин таъқибчи ҳисобланган "Манчестер Сити"дан олти очкога кўпдир.

Эътиборлиси, "Арсенал" ўзининг сўнгги чемпионлик мавсуми бўлган 2003/04-йилги Премер-лига мавсумида ҳам дастлабки ўнта турда 24 очко жамғарган эди. Ўша мавсум якунида лондонликлар 90 очко билан биринчи ўринни эгаллаб, мағлубиятсиз чемпионликка эришган эди.

8-ноябр куни "Арсенал" сафарда "Сандерленд"га қарши ўйин ўтказади. Бунга қадар эса пойтахт жамоаси Чемпионлар лигаси доирасида "Славия" билан учрашади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар