13:27 / 24.01.2025
375

Қаҳва қон босимини оширадими?

Қаҳва қон босимини оширадими?
Қаҳва инсонда гипертония (қон босими) бор ёки йўқлигидан қатъи назар артериал босимни вақтинча оширади, деб ёзмоқда Verywell Health.

Бироқ организм кофеинни қанчалик кўтара олиши бу ерда муҳим. Одатда ўсмирлар, қаҳва ёки кофеинли ичимликларни ичишга одатланмаганлар кофе ичганида қон босими кўтарилади.

Кофеин — мия ва нерв тизими фаоллигини оширувчи стимулятор. Бу эффект ичимликни ичгандан сўнг орадан 30 дақиқа – икки соат ўтиб пайдо бўлади.

Қаҳвани ичгандан сўнг у қонга ўтади. Сўнгра турли гормонлар, мия рецепторлари ва нейротрансмиттерлар билан ўзаро таъсирга киради. Оқибатда артерия ва вена томирлари торайиб, қон босими ошади.

Бундан ташқари, кофеин организмнинг «ур ёки югур» реакциясини фаоллаштиради. Бу пайтда юрак қисқаришлари суръати ошиб, қон босими ошади.

Икки-уч чашка кофе систолик артериал босим (артериал босимнинг юқори кўрсаткичи)ни 3−14 мм симоб устунигача, диастолик босим (қуйи кўрсаткич)ни эса 4−13 мм симоб устунига оширади. Масалан, сизнинг қон босимингиз одатда 120/80 бўлса, қаҳва ичиш уни 134/93 гача ошириши мумкин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали