Тонгга яқин кимнингдир қаттиқ турткисидан уйғониб кетдим. Кузатувчи экан.
— Тур, етдинг манзилга! — деди у сал дағалроқ оҳангда. — Қани, йўл ҳақини чўзиб қўй!
Шоша-пиша чўнтагимдан пул чиқариб унга тутқаздим-да, пальтомни эгнимга илиб пастга тушдим.
Шаҳардан четроқда жойлашган бу вокзалда йўловчилар жуда кам эди. Бурчак-бурчакларда икки-уч кишилашиб поезд кутаётганларнигина учратдим.
Хўш, энди қаерга бораман? Ҳадемай тонг буткул ёришади. Худо кўрсатмасин, турма шу шаҳарда бўлиб чиқса-ю, кимдир мени таниб қолса-чи? Йўқ, яхшиси, одамлар кўп йиғилган жойларга бораман. Шундай жойлар ҳар ҳолда хавфсизроқ. Биров бировни кузатиб ўтирмайди.
Вокзални айланиб ўтиб, катта йўл бўйига чиқиб олдим ва таваккал олдинга қараб кета бошладим.
Чамаси, икки чақиримча йўл босганимдан сўнг нон дўконини кўриб қолдим. Қорним оч эди. Битта нон сотиб олиш илинжида дўкон ичкарисига кирдим. Паст бўйли, дўмбоққина, йигирма-йигирма беш ёшлар оралиғидаги қиз буғи чиқиб турган бўлка нон солинган халтачасини билагига илганча ташқарига чиқаётган экан. Эшик олдида менга урилиб кетди.
Шошиб қолдим. Дарров эгилиб, қўлидан тушиб кетган нон солинган халтачани ердан кўтариб олдим-да, худди айб иш қилиб қўйган боладек шивирлаб узр сўрадим.
— Кечиринг, билмай қолдим!..
Қиз менга нафрат аралаш боқиб, қўлимдаги халтачани зарда билан тортиб олди ва кетиш асносида овоз чиқариб сўкинди:
— Кўзингга қарасанг, ўласанми, келгинди?.. Башаранг қурсин, ифлос!..
Қизга жавобан ҳеч нима деёлмасдим. Ҳақоратлардан дилим оғриган бўлса-да, тилимни тишлаганча дўконга кириб кетдим.
* * *
Энг асосийси, милисаларнинг назарига тушмасам бас. Нонни кавшай-кавшай шаҳар марказига етиб олдим. Тонг ҳам ёришиб, кўчаларда, йўлакларда ўткинчилар кўпайган, ҳаммаёқни машина, автобуслар шовқини тутганди. Ҳаво эса барибир совуқ. Изғирин этни жунжиктириб, пальтога қаттиқроқ ўралишга мажбур этарди.
Шу кўйи кунни шаҳар айланиб ўтказдим. Ҳеч кимда шубҳа уйғотмадим чоғи, ошхоналарда бемалол овқатлана олдим. Дўконларни томоша қилиб, ўзимга иссиқ жемпр ҳам сотиб олдим.
Афсус, кеч тушиб, шаҳар кўчаларини симёғочлардаги ранг-баранг чироқлар ёрита бошлади.
Энди қаерга бораман? Қаерда тунайман? Меҳмонхонага кира олмайман. Ҳужжатим йўқ. Қолаверса, қўрқаман. Ким қаерда ижарага одам қўяди?..
Шундай хаёллар гирдобида қандайдир нотаниш кўчага кириб қолибман. Кўча юзида қиз-жувонлар тўп-тўп бўлиб олганча туришарди. Баъзилари шимда, баъзиларининг кийими калта бўлиб, оппоқ сонлари ўзини кўз-кўз қилиб турарди.
— Наҳотки, суюқоёқлар орасига келиб қолган бўлсам? — кўнглимдан ўтказдим мен. — Ҳа, аниқ ўшалар. Бундайларни Нина холаникида яшаб юрган пайтларимда ҳам кўп кўрганман.
Шу тобда хаёлимга бир фикр келиб қолди.
— Бирор суюқоёқникига кириб тунасам-чи? Ҳам тунда кўчада қолмайман, ҳам…
Шундай хаёллар билан суюқоёқларга яқинроқ бордим.
Кутдиришмади. Четда турган паст бўйлиси югурганча олдимга келди.
— Сен?..
Не кўз билан кўрайки, қаршимда эрталаб нон дўкони ёнида менга урилиб кетган қиз турарди.
Олдинига нима дейишни билмадим. Хижолат тортган кўйи ерга боқдим.
— Нега жим бўп қолдинг? — қизнинг ўзи мени гапиришга ундарди. — Майли, тонгдаги воқеани унут! Мен ҳам аллақачон эсдан чиқарганман.
— Раҳмат! — дедим қизга жилмайиш қилиб.
— Хўш, дам оламизми?
— Албатта. Бироқ… Жойим йўқ.
Қиз кулиб юборди ва баттарроқ сузилди.
— Сендан жой сўрамадим-ку!.. Меникига борамиз. Тун бўйими, ё бир-икки соатгами?
— Тун бўйи. — жавоб қилдим лабимни тишлаб.
— Яхши, эллик сўм берасан.
Мени ҳозир пул қизиқтирмасди. Манави совуқдан ҳимоя этадиган уй бўлса бас. Бу қизнинг бағрида ётмасам ҳам майли. Фақат тинч, хотиржам тунаш насиб этса кифоя қиларди.
— Розиман, — дедим дангал. — Кетдикми?
— Пулинг борми ўзи? — сал ишонқирамай сўради қиз.
— Пулим бўлмаса бу ерга келмасдим. — дедим мен ҳам ундан баландроқ келиб. — Бошлайқол тезроқ!
— Хўп, кетдик. Фақат айтиб қўяй, таксида олиб кетасиз!..
Қизнинг бирданига «сиз»лашга ўтгани кўнглимни бўшатиб юборди ва уни маҳкам қучиб катта йўлдан ғиз-ғиз ўтиб турган машиналарга қўл кўтара бошладим.
* * *
Йўл-йўлакай танишдик. Қизнинг исми Тамара экан. Ўн беш ёшида ота-онаси автофалокатга йўлиққач, тирикчилик ўтказиш мақсадида ёмон йўлларга кирибди.
Ярим соатда Тамара яшайдиган квартирага етиб келдик. Квартира икки хонали, деярли жиҳозланмаган. Лекин озода эди.
— Тез ваннахонага кириб чўмилиб чиқ! — деди Тамара буйруқ оҳангида. — Унгача мен тухум қовуриб тураман.
Ваннахонада чўмиларканман, миямда «Қанийди мана шу уйда узоқ вақт яшаб қолсам!» деган ўй ғужғон ўйнарди.
— Ё таваккал айтиб кўрсаммикан? — ўйлардим ўзимча. — Нима қипти? Пулини тўласам бўлди-да! Кўнмаса-чи? Унда нима қиламан? Эртага бошқа бир суюқоёқни илинтираманми? Бир жиҳатдан яхши. Чўнтакда пул қаппайиб тургандан кейин менинг ўрнимда бошқа бўлса ҳам шундай йўл тутарди. Айш қиларди, ялло қиларди. Барибир бир кун милисаларнинг қўлига тушишини, қайтадан турма азобига гирифтор бўлишини биларди. Ҳа, мен ҳам худди шундай қиламан. Башарти кўнмаса, бошқасини топаман-у, яшаб юравераман.
Ваннахонадан чиққанимда Тамара аллақачон дастурхон тузаб қўйган, ўзи эса балконда турганча сигарет чекарди.
У мени кўрди-ю, сигаретини кулдонда қолдириб ошхонага кирди.
— Намунча девдайсан? — кулиб сўради у менинг бўй-бастимга ҳайрат аралаш боқаркан. — Одам шунчалик ҳам новча бўладими?
— Сенга ёқмайдими новчалар? — секин қизга яқин бордим-да, бўйнидан қучиб ўзимга тортдим.
— Йўқ, олдин овқатланишинг керак. — ўзини нари тортди Тамара. — Акс ҳолда…
— Буёғини айтмасанг ҳам ўзим яхши биламан. — дедим унга маъноли кўз қисиб. — Лекин билиб қўй, мен жуда ёмонман.
— Вой-вой-вой… Мақтаниши қаранглар… Сендақа ёмонларнинг кўпини кўрганман, йигит!.. Хўш, қорнинг тўйдими?
— Тўйди. — чойдан ҳўплаб ўрнимдан туришга чоғландим.
— Шошилма, — билагимдан маҳкам тутиб олди Тамара. — Олдин ҳақини чўзиб қўй. Ана ундан кейин турасан.
— Уф-ф!.. Ҳамманг бир гўрсан-а! Хўш, қанча бўлади ўзи?
— Эсингдан чиқдими? Айтдим-ку ўша ёқда. Эллик бўлади, эллик!..
Мен чўнтагимни ковлаб бир дона элликталик чиқардим.
— Ма, ол!..
— Мана бу бошқа гап. Ҳамма эркак ҳам сендақанги дангалчи бўлсайди.
— Нима, бошқалар олдин бериб қўймайдими?
— Э, ўлиб кетсин унақалар!.. — деди Тамара ўнг кафтимни юзига босиб. — Сени учратганим яхши бўлди.
Биз қўлтиқлашганча ётоққа кирдик.
Тўғрисини айтсам, Тамара Мариядан буткул фарқ қиларди. Ундан анқиган атир-упа ҳиди мени эритиб борар, бўсалар олиб, гулдек баданини сийпалаб тўймасдим…
* * *
— Сен жуда ёқимтой экансан! — дедим эрта тонгда ширин уйқуда ётган Тамарани туртиб. — Эшитяпсанми?
Тамара истар-истамас кўзларини очди-да, кўксимга бош қўйди.
— Ёмон экансан! — эркаланган оҳангда шивирлади у. — Жоним чиқиб кетаёзди. Шунчалик ҳам қийнайдими?..
— Мен ҳамма аёлниям қийнайвермайман. Демак, сен менга ёқиб тушдинг.
— Унда бугун ҳам қолақол! — менга умидвор термулди Тамара. — Сени умуман қўйворгим келмаяпти.
— Қолишим мумкин. Аммо бир шартим бор.
— Шарт? Қизиқ бўлди-ку! — Тамара даст ўрнидан туриб лабларимга бармоқ босди. — Ҳали менга ҳеч ким шарт қўймаганди.
— Мен қўяман-да! — жилмайиб Тамарани қучдим. — Бу шартим сенгаям ёқиб тушиши аниқ.
— Айт! Намунча чайналасан? Ичим қизиб кетяпти.
— Агар қолишимни хоҳласанг, анави жойга чиқмайсан. Фақат менминан бирга бўласан. Пулига гап йўқ.
— Ў, зўр-ку! — кулиб юборди Тамара. — Шунчалик боймисан?
— Сенга нима фарқи бор? Бошқалардан ҳам ўша пулни оласан-ку! Яхши эмасми?
— Умуман… Ёмон фикр эмас. Аммо… Бошлиқ нима деркин?
— Бошлиқ?
— Ҳа, биздаям бошлиқ бор. У жуда баджаҳл эркак. Мижозлар мени қидирса-ю, топа олишмаса, тутоқиб кетади.
— Уёғидан кўнглинг тўқ бўлсин! Бошлиғинг билан керак бўлганда ўзим гаплашаман.
— Унда сенам эшитиб қўй, — ўрнидан туриб кетди Тамара. — Бир кеча-кундузга юз сўмдан берасан. Ҳар куни эрталаб қўлингдан ўша пулни санаб оламан.
— Шу холосми? Хўп, ҳозир берайми?
— Тез!..
Мен каравот четига илинган пальтом чўнтагидан иккита элликталик олиб Тамарага узатдим. Ва пулни қўлига олиб оғзининг таноби қочган «суюклигим»ни қайтадан каравотга босдим.
* * *
Сўнгги уч кун ҳаётимдаги энг тотли лаҳзалар бўлди десам муболаға бўлмас. Ёқимтой, оқ-сариқдан келган, малла сочи елкасини ўпган Тамарани фақат овқатланиш палласидагина бағримдан бўшатардим. Қолган лаҳзаларда муҳаббат мевасини биргалашиб баҳам кўрардик. Чарчаб уйқуга кетсак-да, қўлларимиз бир-биримизнинг бўйнимизга чирмашганча қоларди.
Тан олмай иложим йўқ. Тамарани суюқоёқ дейишга сира тилим бормай қолганди. Чунки, у саранжом-саришталик билан иш тутар, ҳар бир ҳаракатида покизалик балқиб турарди.
Учинчи кун. Эрта тонг. Аланг-жаланг тушлар кўрдим шекилли, уйғониб кетдим. Юрагим ғаш тортиб секин ўрнимдан қўзғалдим ва дераза қаршисига бориб сигарет тутатдим.
Шу пайт ташқари эшик безовта тақиллади. Аввалига жим туриб эшитдим. Подъездда кимнингдир сўкингани қулоғимга чалингач, ҳушёр тортиб қўлимдаги сигарет қолдиғини кулдонга босдим.
Бу орада Тамара ҳам уйғониб кетди.
— Ким экан тонг саҳарлаб бақирган? — норози ғудранганча халатини эгнига илди у. — Чиқ-чи!.. Тағин бошлиғимиз бўлмасин!
Секин йўлакка чиқиб ташқари эшикни очдим. Рўпарамда ўрта бўйли, қориндор, тахминан қирқларга кирган эркак турарди.
— Тома!.. — бақирди эркак салом-аликни ҳам нася қилиб. — Қаердасан? Тез чиқ буёққа!..
— Ҳа, нима бўлди? — Тамара орқамдан келиб остонада тўхтади. — Тинчликми, Ваня?..
— Сендан сўрамоқчийдим буни! — дағдаға қила кетди эркак. — «Точка»га чиқмай қанд еб ўтирибсанми? Мендан яшириқча мижоз қабул қиладиган бўлдингми ҳали?..
Жаҳлим чиқиб кетди.
— Вей, намунча кеккаймасанг? Кимсан ўзи?
— Нима? Тома, бу нусха қаердан кеп қолди? Нега менга иягини кўтаряпти?
— Бақиравермасдан ичкарига кирсанг-чи! — эркакнинг ёқасидан тутиб йўлакка судракладим. — Мана, энди гапир!
— Йўлдан қоч, йигит! — менга алам билан боқди эркак. — Мен Томани олиб кетгани келганман. У ишга чиқиши керак.
— Ҳеч қаерга бормайди! — дедим чўрт кесиб. — Мен Томани сотиб олганман. Нима қилардинг? Урасанми?
— Урсам абжағингни чиқариб қўяман! Қани, йўлни бўшат!
— Ур! Нимага қараб турибсан? Урмайсанми?
Эркак афтини бужмайтирди-да, Тамарага бир қараб олгач, муштини оғзимга тиради. Мен бўлсам, эпчиллик билан қўлини қайириб олдим-у, томоғига чанг солдим.
— Қўйвор, ҳезалак! Ҳозир сенга…
Эркак кутилмаганда қўлини бўшатиб олиб чотимга ёпишди. Мана шу қилиғи мени баттар ғазаблантириб юборди.
Уни бор кучимни ишга солиб итариб юбордим ва югуриб бориб дуч келган ерига тепа бошладим.
— Вой-дод! Ўлдириб қўясан! Бас қил! — қичқириб атрофимда зир югурарди Тамара. — Уни калтаклашга ҳақинг йўқ! Қўйвор!
Орадан сал ўтиб эркак жим бўлиб қолди.
— Ўлдириб қўйдинг-ку, номард! — полда чўзилиб ётган эркакнинг устига ўзини отди Тамара. — Нима қилиб қўйдинг? Энди нима бўлади?..
— Жим бўл! Намунча уйни бошингга кўтарасан? Ҳушидан кетгандир.
— Ана, кўкариб кетди!.. Кўрмаяпсанми?..
Бу гапдан сўнг эгилиб эркакнинг нафас олишини текширган бўлдим. У зўрға нафас олар, юрак уриши тобора секинлашиб борарди.
— «Тез ёрдам»га қўнғироқ қил! — буюрдим Тамарага. — Тез бўл! Ҳозирча тирик!
Биз эркакни то балконга судраклаб чиқиб, телефонга етгунимизча, орадан беш-ўн дақиқа ўтиб қолди.
Бир маҳал ташқари эшикни кимлардир тепа бошлади. Тамара чопиб бориб эшикни очди-ю, шу заҳоти ранги оқариб ортга қайтди.
Мен ҳайрон бўлиб йўлакка чиқдим-у… Қотиб қолдим.
Рўпарамда тўрт нафар милиционер турарди.
(давоми бор
Манба: "Ҳордиқ" “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади