Копенгаген университети олимлари чидамлиликка жисмоний машқлар, жумладан велосипед ҳайдаш висцерал (ички органларни атрофидаги) ёғ ҳажмининг камайишида муҳим роль ўйновчи ва юрак-томир касалликлари хатарини камайтирувчи интерлейкин-6 синтезида ёрдам беришини аниқлашди.
Олимлар олиб борган 12 ҳафталик тадқиқотда ҳар ҳафта 45 дақиқадан веломашқлар билан шуғулланган 53 киши қатнашган. Уларга, шунингдек, вена томирлари орқали плацебо сифатида физиологик суюқлик ёки интерлейкин-6 рецепторига моноклонал антитаналар – тоцилизумаб юборилган. Тоцилизумаб ревматоид артритга қарши қўлланади ва рецепторлар ишини бостириб, интерлейкин-6’нинг яллиғланиш жараёнлари пайдо бўлишига туртки берувчи сигнал молекуласи сифатида ишлашига қаршилик кўрсатади. Висцерал ёғ магнит-резонанс томография ёрдамида аниқланган.
Плацебо олганлар гуруҳида висцерал ёғ ҳажми 8 фоизга (225 граммга) камайган. Бироқ тоцилизумаб таъсири машқлар бажаришдан олинадиган самарани йўққа чиқарган. Тоцилизумаб юборилганлар гуруҳида ёғ массаси, аксинча, плацебо олганларга нисбатан 278 граммга кўпайган. Дори воситаси, шунингдек, умумий ва “ёмон” холестерин миқдорининг ошишига олиб келган.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, интерлейкин-6 соғлом ва касал одамлар организмида турлича таъсир кўрсатиши мумкин. Бу молекула ҳам яллиғланишга олиб келувчи, ҳам яллиғланишга қарши таъсир кўрсата олади. Интерлейкин-6 даражасининг сурункали тарзда ошиши ўта семиз, 2-турдаги қанд касаллиги ва юрак-томир касалликларига эга беморларда кузатилади. Бундан ташқари, сигнал молекуласининг таъсири у жойлашган тўқималар турига боғлиқ равишда турлича бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”