Айсбергнинг сув юзасига чиқиб турган қисми бизга жуда улкан кўринса-да, аслида унинг тасаввуримизга ҳам сиғмаган катта қисми сув қаърида яширинган. Биз унинг ўн фоиз қисминигина кўра оламиз, холос. Айсбергнинг айни шу жиҳатини инсонларга нисбатан менгзаса бўлади.
Инсондаги билим, маҳорат ва хулқ айсбергнинг кўриниб турган қисми бўлса, муносабат инсондаги яшириниб ётган қимматли гавҳаридир. Айнан инсон ўзидаги ишончни, мотивацияни, билимни муносабат орқали шакллантиради. Инсон муваффақиятга эришишида билим, қаттиқ ишлаш, маҳоратдан ҳам кўра муносабатнинг ўрни кўпроқ.
Муносабат турли хил бўлиши мумкин. Масалан, сиз баъзан бирор ишни муҳим бўлгани учун мажбурликдан, кимлардандир ёрдам сўраб бўлса ҳам бажаришга ҳаракат қиласиз. Бу ҳам камдек, сиз учун маълум муддат қўйилган бўлса, вақт тиғизлиги ишингизнинг мендан кетгунча эгасига етгунча қабилида битишига олиб келиши ҳеч гап эмас. Сиз ишингизнинг бундай якун топмаслиги учун, аввало, ҳар қандай ҳолатда ҳам, унга нисбатан муносабатингизни ўзгартирсангиз кифоя. Сиз учун мушкул бўлиб туюлган ишларнинг ҳам қанчалик тез ва осон ҳал бўлиб кетганига ўзингиз ҳам ҳайрон қоласиз.
Ижобий муносабатнинг шаклланишида ижобий қарашнинг ўрни жуда аҳамиятли. Ижобий ўй юқори натижанинг хамиртурушидир.
Агар сизга бирор бир нарса ёқмаса, ҳеч иккиланмасдан уни ўзгартиринг. Агар ўзгартира олмасангиз, унга нисбатан муносабатингизни ўзгартиринг. Шикоят қилаверманг. Катта ўзгаришлардан бири бу инсон ҳаётидаги муносабатнинг ўзгаришидир. Тўғри муносабат самарали ҳаракатлар маҳсулидир.
Агар чин дилдан бахтли бўлишни хоҳласангиз, сизни ҳеч ким тўхтата олмайди.
Идишдаги сувни тўла ёки ярим ҳолатда кўриш бу сизнинг унга қандай муносабат билан қарашингизга боғлиқ. Ижобий фикр эгалари ҳеч ким кўролмайдиган нарсаларни кўра олади, бошқалар туймайдиган баъзи ҳисларни ўзида ҳис қила олади, эришиб бўлмайдигандек туюлган ютуқларга эриша олади.
Муваффақиятли инсон билан бошқалар ўртасидаги фарқ билимнинг етарли эмаслигида эмас, балки хоҳиш-истакнинг камлигида. Зеро, инсондаги қобилият эмас, эътибор унинг юксаклигини белгилайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”