Энди айрим дорилар бепул берилади: янги рўйхат тасдиқланди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Энди айрим дорилар бепул берилади: янги рўйхат тасдиқланди

Энди айрим дорилар бепул берилади: янги рўйхат тасдиқланди

Ўзбекистонда аҳоли учун муҳим янгилик эълон қилинди. Соғлиқни сақлаш соҳасида қабул қилинган янги ҳужжатга кўра, 2027 йилдан бошлаб реимбурсация дастури доирасида бепул бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, Давлат тиббий суғурта жамғармаси билан келишилган.

Қандай дорилар бепул берилади?

Янги рўйхатга турли йўналишдаги касалликлар киритилган. Жумладан:

  • онкологик,
  • руҳий,
  • юрак-қон томир,
  • эндокрин ва бошқа сурункали хасталиклар.

Уларни даволаш учун жами 69 турдаги дори воситалари белгиланган. Улар орасида Омепразол, Трамадол, Амброксол, Калий ёдид ва Гепарин каби препаратлар бор.

Реимбурсация нима дегани?

“Реимбурсация” тушунчаси — харажатларни қоплаш дегани. Бу дастур орқали шифокор томонидан тайинланган дори воситалари учун сарфланган маблағ давлат томонидан қоплаб берилади.

Дорини қандай олиш мумкин?

Тартибга кўра, бемор:

  • оилавий шифокордан электрон рецепт олади;
  • рецепт автоматик равишда шартномага эга дорихоналарга юборилади;
  • бемор телефонига SMS орқали махсус код келади;
  • ушбу код орқали дорихонадан дори воситаси бепул олинади.

Бу жараён Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги қарор асосида амалга оширилади.

Яна қандай ўзгаришлар бор?

Мутахассислар таъкидлашича, электрон рецепт тизимини янада такомиллаштириш, турли талқинлар ва тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсад қилинган. Шу орқали тиббиёт муассасалари, дорихоналар ва фуқаролар ўртасида ягона амалиёт шакллантириш режалаштирилмоқда.

Янги тартиб аҳолининг дори-дармонларга бўлган эҳтиёжини енгиллаштириш ва тиббий хизмат сифатини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?