(Болангизга монолог айтганмисиз?)
Бир хўжайинингиз бўлсаю, у ҳар куни сизга насиҳат қилса, ҳар доим бир хил гапларни гапирса нима қилардингиз? Ҳар куни бир хил гапларни эшитиш, ҳар куни бир диалогда қатнашиш ва буларни битта одамдан эшитиш жуда ҳам азоблидир. Одам ҳар куни бир хил овқатни еса охир-оқибат ўша овқатдан завқланмай қўяди. Бироздан кейин ўша овқатни ёмон кўриб қолиши аниқ. Овқатни қўяверинг, ҳар куни асал есангиз бир ҳафтага бормай асалдан безиб қоласиз.
Инсон ўзаро гаплашишаётганида, қаерда жим бўлишни ҳам билиши керак. Рўпарангиздаги одам ким бўлишидан қатъий назар, фақат сиз гапирсангиз жонига тегиб кетасиз. “Мен каттаман. Уни дунёга келтирдим. Емай едирдим, киймай кийдирдим” каби маломатомуз рўкачларингиз сизни ҳақ кўрсатмайди. Насиҳат қилиш, ўгит бериш, огоҳлантириш, албатта, ота-онанинг вазифаси. Лекин инсон бир одамдан, бир хил гапни эшитса айтилаётган гапларнинг завқи ҳам, таъсири ҳам бўлмайди. Ҳатто тўғри гапларингиз ҳам нотўғри тушунилади. Сиз қайта-қайта насиҳатларингизни эшитишга мажбурласангиз-да, гапларингиз болангизнинг бир қулоғидан кириб, бошқасидан чиқиб кетади.
Янада тўғрироғи болангизнинг ҳатто бир қулоғидан ҳам кирмайди! Бир кишилик суҳбат “монолог” дейилади. Нафақат ота-она, балки болалар билан ишлайдиган мутахассис, ўқитувчи бўлса-да, фақат ўзи гапирсаю болалар эшитса (эшитгандай кўринса) бу инсон ҳеч қачон яхши таълим-тарбия мутахассиси бўла олмайди. Қуйида тинимсиз гапирган ва ўзини оқлаган оналар ишлатадиган жумлаларни келтирамиз. Қаранг-чи, бу ерда сизга тааллуқли иборалар ҳам бормикан?
Онамиздан нимани ўргандик?
Яхши бажарилган юмушнинг мукофотланишини;
“Йўқолларинг, бир-биринг билан ташқарида ейишинглар, уйни ҳозиргина тозаладим!”
Шукр қилишни;
“Худога шукр қилгинки, даданг мусиқа марказини бузиб қўйганингни билмади!”
Вақт билан мусобақалашишни;
“Ўйинчоқларингни йиғиштир. Бўлмаса уйдан улоқтираман, ҳаммасини ахлат қутилари олдидан топиб оласан!”
Мулоҳаза қилишни;
“Мен нима десам шу бўлади!”
Ҳаётнинг трагикомедик жиҳатларини;
“Кулавер, кулавер, мен сенга ҳали кулиш қанақалигини кўрсатиб қўяман!”
Ҳаёт зиддиятларга тўла эканини;
“Овозингни ўчиргин-да, тез овқатингни е!”
Чидамлиликни;
“Бу овқат тугамагунича дастурхондан турмайсан!”
Об-ҳавони аниқлашни;
“Ҳамма жой тўзғиб ётибди! Биров кўрса бу хонадан гармсел шамол эсиб ўтган дейди!”
Генетик маълумотларни;
“Ҳе, отангга ўхшамай ўл!”
Донишмандликни;
“Ҳали сен ҳам менинг ёшимга кир, биласан”.
Кўпайтиришни;
“Сенга минг марта айтдим-а, пойабзалингни ичкарига ечма деб!”
Мулоқот психологиясини;
“Отангга ўхшагунингчи, бироз менга ўхшасанг нима бўлардия!”
Кутилмаган воқеаларга тайёр туришни;
“Қулоқ солма, онанинг гапларига қулоқ солма! Бошингга, осмондан ёғилаётган тош тушмасин, четга ўт, деб бақирсам уни эшитма, хўпми?!”
Қизғанчиқликни;
“Дунёда сенга ўхшаб ҳамма нарсани тайёрлаб берадиган ота-онаси бўлмаган миллионлаб болалар борлигини биласанми?!”
Сабрлиликни;
“Отанг уйга келсин-чи, кейин кўрасан!”
Ҳақимизни ундиришни;
“Уйга борайлик, сени нима қилишни ўзим биламан!”
Диалог тузишни;
“Сендан бир нарсани сўрасам жавоб бер!” “Нима дей, ойи?” “ЖИМ!! Менга гап қайтарма!”
Тиббий маълумотларни;
“Кўзингни лўқ қилиб қара, бир куни шундай бўлиб қоласан!”
Камолотга етишишни;
“Идишингдаги овқатни еб битирмасанг, ҳеч қачон катта бўлмайсан”.
Келажакни кўришни;
“Йўлдан билиб ўтгин! Худо кўрсатмасин, бошимга бир балони бошлама!”
Адолатни;
“Бир куни сенинг ҳам болаларинг бўлади. Ўшанда улар ҳам сен менга кўрсатган кунларни сенга кўрсатишади!”
Балки ўқиётганда қўпол туюлгандир, лекин афсуски, аксарият жумлаларни болалигимизда кўп эшитганмиз ва фарзандларимизга ҳам бугун қўллаяпмиз. Менимча, бу каби бездирувчи ибораларни болага ишлатишдан олдин болалигимизда онамиздан эшитганимиздаги ҳолатимизни тасаввур қилиш фойдадан холи бўлмайди.
Умида АДИЗОВА тайёрлади
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”