date

Тулуза футболчиси ирқчиликда айбланмоқда

Тулуза футболчиси ирқчиликда айбланмоқда
Тулуза жамоаси вингери Арон Деннум ирқчиликка оид ҳаракати учун узоқ муддатга дисквалификация қилиниш имконияти бор. Лига 1 доирасидаги "Ҳавр" жамоасига қарши ўйин давомида Деннум рақиб футболчиси Симон Эбонага қараб бурун олдида қўлини силкитган.

RMC Sport хабар беришича, Франция Футбол Федерацияси ахлоқий қўмитаси ушбу ҳаракатни дискриминация сифатида кўриб чиқмоқда. Агарда футболчининг ҳаракати ирқчилик сифатида баҳоланса, у 10 ўйингача дисквалификация қилиниши эҳтимоли бор.

Норвегиялик футболчининг сўзларига кўра, бу ҳаракат рақиб футболчининг оғзидан ёқимсиз ҳид келгани билан боғлиқ. "Тулуза" ва "Ҳавр" ўйини 0:0 ҳисобида якунланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тулуза футболчиси ирқчиликда айбланмоқда