Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ойша розияллоҳу анҳо онамизнинг опалари Асмонинг юпқа либосдалигини кўрганларида муборак юзларини ундан ўгириб: “Балоғатга етган аёлларнинг (юзлари ва қўлларига ижора этиб) бу ва мана бу еридан бошқа аъзолари кўриниши мумкин эмас!”, деганлар.
Ҳаё билан кийиниш
Давримизда, кичик ёшлардаги қизалоқларнинг ҳам кийим-бошига жиддий аҳамият бериш эътибор талаб қиляпти. Зеро, буюклар таъкидлаганидек: “Ниҳол ёшлигида эгилади”. Шундай экан, “Ҳали кичкина-ку”, деб одоб-ахлоққа уйғун келмайдиган либослар ва бошқа қилиқларига кўз юмиш яхши эмас. Чунки бу каби салбий нарсалар вақт ўтиб одат тусига айланади. Ундан кейин эса бу хатолардан халос бўлиш жуда қийин кечади.
Молик ибн Динор ҳазратлари ҳаё ҳақида шундай деганлар: “Аллоҳ таоло бир банда қалбини Ўзидан ҳаё қилмайдиган ҳолатга тушириш билан жазолаганичалик ёмон жазоламайди”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга шундай дуо билан илтижо қилганлар: “Эй Аллоҳ! Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойлик (кўнгил бойлиги) сўрайман!
Ёлғиз қолганида ҳам ҳаё қилиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни закотда тўпланган қўйларидан хабар олиш учун борадилар. Қўйларга бир одам чўпонлик қиларди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чўпонни у ерда ярим яланғоч ҳолатда айланиб юрганини кўрдилар ва уни дарҳол олдиларига чақирдилар ва “Бизда неча кун ишладинг ва иш ҳақинг қанча бўлади?”, дея сўрадилар. Савол маъносидан ишдан четлаштирилишини тушунган чўпон, хавотир ва андиша билан деди: “Нега, эй Расулуллоҳ? Қўйларни яхши боқмаяпманми?” Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, иймоннинг бир кўриниши бўлган ҳаё хусусида шундай дедилар: “Йўқ, ундай эмас! Лекин мен биз билан ишлайдиганларни ёлғиз қолганларида ҳам Аллоҳ таолодан ҳаё қиладиган кишилар бўлишини истайман! Ёлғизлигида Аллоҳдан ҳаё қилмаган кишининг ишлашини истамайман!”
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида ҳаёсизлик бандани ҳалокатга бошлаши хусусида шундай деганлар: “Азиз ва Жалил Аллоҳ бир бандасидан нафратланса, уни ҳаёдан маҳрум қилади. Ҳаёдан маҳрум бўлган бандага эса, фақат Аллоҳга хуш ёқмайдиган кишилар учрайди. Сўнгра ундан омонатдорлик тортиб олинади. Омонатдорликдан маҳрум банда эса, Аллоҳ таолонинг раҳматидан мосуво бўлади. Раҳматдан айро киши эса, Исломдан маҳрум бўлган ҳисобланади. Ислом билан алоқалари узилган кимсанинг шайтондан бошқа ҳеч ким билан алоқаси яхши бўлмайди”
Солиҳа аёлнинг аломатларидан яна:
1. Гўзаллиги – тақво (Аллоҳдан кўрқиш);
2. Бойлиги – қаноат;
3. Пардоз-андози – иффат ҳисобланади.
Ҳаё ва иффат инсонни ахлоққа қаратилган ҳар турли шармандаликдан ҳимоя этадиган ва уни ёмонликлардан ажратадиган пардадир. Бу пардани йиртган киши гуноҳ ботқоғига чўкиб, барбод бўлишни аллақачон бўйнига олган бўлади. Зеро, Умар розияллоҳу анҳу ҳазратлари буюрганидек: “Ҳаёсизнинг қалби ўликдир”. Зоҳиран тирик, аммо маънан ўлик қалби билан эса Аллоҳ таолога яқинлашишнинг имкони йўқ.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”