Замонавий психология инсонни бахтли қилиш, бахтсизлигини енгиш борасида иш бермаганини энди ғарбликлар ҳам тан олишга мажбур. Ҳапдори воситасида унуттириш-ухлатиш услуби билан яна қаергача боришади, буни билмайман. Университетда ўқиб юрган кезларимда Эронда туғилган, Германияда яшаган Швейция ва Америкада таҳсил олган невропотолог ва психиатр олим Ноосрат Песечкиан қаламига мансуб “Шарқ ҳикоялари ёрдамида руҳиятни даволаш” китоби қўлимга тушганди. Олим руҳий муолажа учун дори-дармонлардан эмас, ҳикоят ва ривоятлар билан беморларни муолажа қиларди. Аммо қизиқарли жиҳати фақатгина шу эмас. Мени муолажа учун танлаган ҳикоятлари жуда таъсирлантирди.
Психотерапевт беморларни даволаш учун фақат шарқ ҳикоятларидан фойдаланар экан. Шарқ ҳикоятлари ҳам бизга нотаниш эмас. Ҳаммамиз билганимиз ва билишимиз керак бўлган ҳикоятлар. Ноосрат Песечкиан Мавлоно Румийнинг “Маснавий”сидан, Саъдий Шерозийнинг “Бўстон ва Гулистон”идан танлаган ҳикоятлари билан беморларини даволар экан. Муаллиф китобидан ҳикоятлар энг аччиқ сабоқни ҳам татимли ва қизиқарли қиладиган бир қошиқ асал каби таъсири бўлишини таъкидлаб, ҳикоятлар билан муолажа қилиш қулай ва фойдали экани хусусида мулоҳаза юритади.
Отасидан қолган компанияда ишлар кўплигидан бўғилган, оиласи ва болаларига вақт ажратолмагани учун оилавий муносабатларда зиддиятларга борган бир тадбиркор, муолажа олиш учун ёнига борганида уни тинчлантириш учун дарров дори ёзиб бермайди. Аввал уни узоқ эшитади, сўнг иш ва шахсий ҳаёти орасидаги мувозанатни мутаносиб ҳолатга келтириш билан барча муаммоларидан халос бўлиши мумкинлигини айтади. Бу йўлни унга кўрсатиш учун ҳар-хил ҳикоятларни мисол қилиб келтиради. Бу ҳикоялардан бирини мисол келтираман.
Қозиқни қалбга урманг.
Мақсади нафс тарбияси, умиди жаннат бўлган бир донишманд бойлиги ошиб-тошиб ётган бир шаҳзодани учратиб қолибди. Шаҳзода чодирда ётиб дам олиш учун шаҳар ташқарисига чиққан экан. Унинг чодири жуда қимматбаҳо матодан экан. Ҳатто чодирни ерга қадаган қозиқлар ҳам олтиндан экан. Оддий ва ҳашаматсиз ҳаётни маъқуллайдиган донишманд, шаҳзодага "дунё молининг, чодирнинг олтин қозиқларининг ҳеч маъниси йўқлигини, инсон ҳаракатлари ва истакларининг охири йўқлиги", ҳақида гапирибди. Шунингдек, "илоҳий масканларнинг нақадар роҳатбахш ва кўркамлигини", гапирибди. "Қўлидан келганича ҳаракат қилиб, сўнг кутиш дунёдаги энг гўзал бахт эканлигини",таъкидлабди.
Шаҳзода жиддий туриб унинг гапларини эшитибди. Донишманднинг қўлини тутиб шундай дебди: «Бу гапларинг мен учун йўл кўрсатувчи бўлди. Дўстим, кел мен билан илоҳий масканлар сайрига ҳамроҳ бўл”. Шундай дебдида, шаҳзода ортига ҳам қарамай, ўзи билан ҳеч нарса олмай йўлга тушибди. Донишманд бу ҳолатдан ҳайрон бўлибди ва шаҳзоданинг орқасидан югуриб, баланд овозда шундай дебди:
– Шаҳзодам, чиндан муқаддас маконларга бормоқчимисиз? Агар жиддий бўлсангиз, бориб ўзимга зарур ашёларимни олиб келгунимча мени кутиб туринг.” Шаҳзода табассум билан шундай дебди:
– Мен бойлигим, отларим,олтинларим, чодирим, болаларим ва қўлдимда нима бўлса ҳаммасини ташлаб чиқдим. Сен икки-уч кийиминг учун орқага қайтасанми?! Донишманд ҳайрат ичида сўрабди:
– Шаҳзодам, қандай қилиб бутун мол-дунёнгизни ташлаб кета оласиз?
Шаҳзода паст аммо жуда тушунарли оҳангда шундай дебди:
– Биз чодирнинг олтин қозиқларини тупроққа урганмиз, қалбимизга эмас!
Боболаримиз, момоларимиздан кўп ривоятлар, эртак-ҳикоятлар эшитганмиз. Авваллари оилавий ҳаётимизда бўлган, бугун негадир буткул йўқолиб кетган “ҳикоя ва эртаклар айтиш қадрияти” нақадар аҳамиятли эканини тушуниб етишим учун бу китоб васила бўлди. Тунлари сандал атрофида ўтириб болаларига ёки набираларига ривоятлар айтиб бериш маданиятидан маҳрум бўлганимиз бадалини жуда оғир тўлаяпмиз. Кеча сандал ёки хонтахта атрофида ўтириб китобхонлик қилган, болаларига эртак, ривоятлар айтиб берганлар ўрнини бугун ТВ қаршисида сериал томоша қилаётганлар эгаллади. Бу туфайли юзага келаётган оқибатларни дорилар билан даволашга уриняпмиз. Аммо афсуски, кундан-кунга аҳвол ёмонлашиб боряпти. Ҳикоят ва эртаклар руҳга малҳам бўлишини, бу малҳамни ота-оналар болаларига ўз қўли билан ичирса таъсири янада кучайишини англашимиз керак. Ҳар оқшом уйда сериал томоша қилмай, болаларига Мавлоно Румийдан қиссалар ва бу қиссалардан чиқадиган ҳиссаларни айтиб берадиган маърифатли оталар кўпасин, деб қоламиз.
"Стресс ва иймон" китобидан Умида АДИЗОВА тайёрлади
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”