Менинг фикримча, мусулмонлардаги фикрий фалажликнинг дастлабки сабабларидан бири сиёсий истибдод-диктатурадир. Чунки инсон доимий назоратда эканини, зулм калтаги боши узра айланиб, ҳаётига нуқта қўйилиши мумкинлигини ва гарданига мушт тушиб, ҳурмати поймол қилинишини, ҳамда қўлига кишан солиниб, аҳли ва фарзандидан хабар келмайдиган қамоқларга ташланишини билиб, қўрқиб яшаши ва яна ўз йўлида давом этиши осон иш эмас.
Инсоннинг руҳий хотиржамликка эҳтиёжи таомга бўлган эҳтиёжи кабидир.
Маккани иншо этишдан бироз олдин Иброҳим алайҳиссалом инсоннинг ҳам моддий ва ҳам маънавий ҳуқуқларини баробар қийматлаб, шундай дуо қилдилар:
"Иброҳимнинг: «Роббим, буни омонлик юрти қилгин ва аҳлидан Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирганларини мевалар ила ризқлантиргин», деганини эсла" ("Бақара" сураси, 126-оят).
Одамларни калтаклашга буюрилган аскар, пойафзали остида дунёдаги энг катта мия эзғиланаётганига парво қилмайди. Чунки у мия билан миянинг фарқига бормайди. Фақат буйруқни бажаришнигина билади. Қисқаси, жаббор-золимнинг қўлидаги башарий асбобдир.
Қуръони карим фиръавнлар сиёсатини (яъни, истибдодни) тавсифлаган пайтда буюрувчи ва бажарувчиларни бир йўлда дея таърифлайди:
"Албатта, Фиръавн, Ҳомон ва икковларининг аскарлари хатокорлардан бўлган эдилар", ("Қосос" сураси, 8-оят).
Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Исломий ҳаёт йўлидаги муаммолар" китобидан
Дарҳақиқат, фикрий эркинлик инсонга берилган энг катта ва олий неъмат. У туфайли инсоният тараққий этади, Аллоҳнинг ердаги ҳақиқий халифасига айлана олади. Кейинги асрлардаги фикрлаш инқирози ва турғунликнинг ҳамда натижада мусулмонлар тобеъ ва етовда бўлиб қолишининг ташхисини шайх Муҳаммад Ғаззолий жуда тўғри қўйганлар. Чунки биз мусулмонларнинг ҳар жабҳада ортда қолаётганимизнинг сабаби узоқ йиллар, балки асрлардан бери ислом олами ҳокимлари томонидан истибдод исканжасида қолаётганидир. Эътиқоди, фикри ва сўзи туфайли таъқиб остида бўлаётганидир.
Агар истибдод занжирлари ечилса, фикрий-эътиқодий таъқиқлар олинса, мусулмон онгида ҳам ҳуррият эпкинлари эсса, ўз сўзи ва фикрини эркин ифодалай олса, фикрий турғунлик тўхтайди. Энди авваллари бўлганидек, мусулмон миллатлар инсоният карвонининг олдига чиқадилар ва илоҳий рисолат соҳиблари бўлгани учун карвонни тўғри йўлга элта оладилар. Бу пешқадамликдан эса олам фақат ютади, фақат манфаатлар олади. Ҳозирги вайлот ва муаммоларидан қутулади.
Бунинг учун оддий нарса - фикрий эркинлик зарур холос.
Мубашшир Аҳмад
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади