Қайноталарни оилада келинларнинг ҳимоячиси, ёш оиланинг посбони, дейиш мумкин. Шунинг учун у оиланинг мустаҳкам, келин-куёвнинг аҳил, тотув бўлиши учун қайғуради. Шу мақсадда кўпинча оилавий можароларда келинни ҳимоя қилишга уринади. Қайнона ва келин можароларида адолат тарозиси билан иш кўради. Эрларнинг бу "қилиғи" кўпинча қайноналарга ёқмайди.
"Ёнини оляптими, демак, унда кўнгли бор" ёки "Шунча йил турмуш қуриб, бир-биримизга сирдош бўлиб, қариган чоғимда ёқмай қолибман-да, шу зумраша мендан азиз бўпти-да" ёхуд " Бир балоси борки, келинига ширинсўз бўлиб қолди, менга бирор марта бунақа меҳрибонлик кўрсатмаганди" ва шунга ўхшаш шубҳалар, ғашликлар уларнинг қалбини кемириб, барча кулфатларда келин "айбдор", деган хулоса чиқаришга олиб келишини пастдаги воқеада ўз тасдиғини топади.
Маҳалламиздан узатилган Лобар исмли қизнинг турмуши ярим йилга бормай бузилиб кетди. Бунинг сабабини сўраганларга шўрлик ота-она нима деб жавоб қайтаришга ҳайрон. Уларнинг ялиниб-ёлворишлари ҳам, маҳалладаги баобрў одамларнинг ўртага тушишлари ҳам- ҳеч нарса ёрдам бермади. Охири келиннинг кўч- кўронини куёвникидан йиғиштириб келишди. Лобарнинг ўзи ҳам ҳайрон, "Орамиздан ҳеч гап ўтмаганди, Достон акам билан жуда аҳил эдик, ота-оналарини ҳам жуда ҳурмат қилардим", деб йиғлармиш, холос.
Кейин суриштиришса, қайнона келинини ёқтирмай қолибди. Оиланинг эркакларига "Ё шу келин туради бу уйда, ё мен", деб кескин шарт қўйибди. Куёв бечора "Келинингизнинг айби нима ўзи?" деб сўраб балога қолибди. "Ё хотинни қўясан, ё дуоибад қиламан, оқ қиламан, бир умр рози бўлмайман", дебди она. Эри ҳам ҳайронмиш. "Ҳеч бўлмаса, нима гап ўтганини мен билб қолай, ахир қудаларимизга бирор гап айтиш керак-ку!" деб сўраса, "Қўли эгри денг, ёлғончи денг, хуллас, бирор гап топинг. Агар у қоладиган бўлса, унда мен кетаман", деб қўрқитибди.
Хуллас, оила бузилиб кетди, ширингина турмушга оғу томди. Бу машмашаларнинг ҳаммасига қайнота шўрлик ўзи билмаган ҳолда "айбдор" бўлиб қолган экан. Чиройлигина, эпчилгина, чақққонгина келинни у оталарча меҳр билан суйган, "сиз-сиз"лаб эркалаган, юмушу кўпайиб кетса аёлини турғизган. "Ахир бировнинг жондан азиз фарзанди, янги келн, жа зулм қилиб юбормайлик, сен ҳам ёрдамлашвор", деб ёнини олган.
Оила даврасида "Келиним зўр-да, саранжом-саришта, қўли ширин пазанда", деб мақтаган. Буларнинг ҳаммаси қайнонанинг асабини буза бошлаган. Аввал шунчаки ғаши келган. Кейинчалик ҳасад ўти, рашк балоси чирмай бошлаган. Ҳар жиҳатдан ёш, ҳимоясиз, соддагина келин рашк балосининг қурбони бўлган. Қайнона эрини келинидан қизғаниб нима қилиб бўлса-да, йўқотиш пайига тушган ва бунга эришган ҳам.
Демак, юқоридаги воқеадан қайноталар ҳам, қайноналар ҳам, келин-куёвлар ҳам ўзларига тўғри хулоса чиқариб олишлари керак бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади