Робототехника соҳаси тарихидаги энг фаол ва инвестицияларга бой босқичга кирмоқда, деб TechCrunch хабар берди. Бу жараён фақат сунъий интеллект технологиялари орқали эмас, балки аппарат таъминотидаги ютуқлар ва бозор эҳтиёжининг ортиши ҳисобига юз бермоқда.
Кўплаб янги робот стартаплари яратилаётгани, логистика, тиббиёт, қурилиш ва ҳатто хизмат кўрсатиш соҳаларида роботлардан фойдаланиш оммалашаётганини кўрсатмоқда. Бу тенденция ишчи кучи танқислиги ва автоматлаштиришга бўлган талаб билан боғлиқ.
Муттахассислар фикрича, роботсозликдаги ривожланишни фақат AI билан боғлаш нотўғри. Чунки бу соҳадаги асосий илдамлашув сенсорлар, моторлар, қулай нархлар ва мослашувчан дизайн орқали амалга ошмоқда. Яқин йилларда роботлар турмушимизда кенгроқ ўрин эгаллаши кутилаяпти.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!