date

Манчестер дербиси олдидан Гвардиола ўз келажагини очиқлади

Манчестер дербиси олдидан Гвардиола ўз келажагини очиқлади

“Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 4-турида “Манчестер Юнайтед”га қарши дерби олдидан журналистлар билан суҳбатда ўз келажаги борасида фикр билдирди.

Таниқли мураббийнинг таъкидлашича, унинг режалари ва қолиши ёки кетиши тўлиқ натижаларга боғлиқ.

“Мен кўп бор айтганман — келажакни олдиндан аниқ айта олмайман. Буни фақат натижалар белгилайди. Мендан кутилгани — жамоа билан муваффақиятли мавсум ўтказиш. Агар бир куни клуб ўзгариш қилиш вақти келди деб ҳисобласа, ўшанда бир сония ҳам қолмайман”, — деди Гвардиола.

Испаниялик мураббий шунга ҳам урғу бердики, у “Сити”га илк бор қадам қўйганида фақат уч йиллик шартнома тузган. “Ўшанда клубда ўн йил қолишимни ҳеч қачон ўйламаганман. Аммо бугун орқага назар ташласам, бундан фахрланаман. Ҳали жамоа ва клубга кўп ёрдам беришим мумкинлигини ҳис қиламан”, — дея қўшимча қилди у.

Маълумки, Хосеп Гвардиола 2016 йилнинг ёзидан бери “шаҳарликлар”ни бошқариб келмоқда ва бу даврда жамоа билан катта ютуқларга эришган. Энди дерби олдидан унинг келажакка оид баёнотлари мухлисларда янада қизиқиш уйғотди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Манчестер дербиси олдидан Гвардиола ўз келажагини очиқлади