date

Стартапларга сертификатциядан олдин парвоз қилишга рухсат берилди

Стартапларга сертификатциядан олдин парвоз қилишга рухсат берилди

eVTOL яъни электр вертикал парвоз қилувчи учиш аппаратлари ишлаб чиқарувчилари энди АҚШда ўз қурилмалари устида синов парвозларини амалга оширишлари мумкин, деб TechCrunch хабар берди. Бу Федерал авиация маъмурияти (FAA) томонидан бошланган янги пилот дастур доирасида амалга оширилади.

Ушбу дастур eVTOL технологиясини тўлиқ сертификат олишдан олдин турли реал шароитларда синаб кўриш имконини беради. Бу стартапларга турли операцияларни амалга ошириш, хавфсизликни баҳолаш ва техник имкониятларини аниқлаш учун зарур шароитни яратади.

FAAнинг айтишича, дастур ихтиёрий ҳисобланади ва унга қабул қилинган ширкатлар белгиланган талаблар асосида фаолият юритади. Бу ечим орқали янги авиатехнологияларни бозорга олиб чиқиш вақти сезиларли даражада қисқаради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Стартапларга сертификатциядан олдин парвоз қилишга рухсат берилди