date

“Истанбул Башакшеҳир” клубига янги бош мураббий тайинланди

“Истанбул Башакшеҳир” клубига янги бош мураббий тайинланди

Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тер тўкаётган Туркиянинг нуфузли клуби — “Истанбул Башакшеҳир” янги бош мураббийга эга бўлди. Мазкур лавозимга ёш ва тажрибали мутахассис Нури Шаҳин тайинлангани расман эълон қилинди.

Клуб расмий сайтида берилишича, Шаҳин билан келишувга эришилган ва келишувни имзолаш маросими 15 сентябрь, душанба куни соат 11:00 да клуб стадионидаги матбуот анжуманлари залида ўтказилади. Таъкидлаш жоизки, тадбирда клуб президенти Гоксел Гумусдағ шахсан иштирок этади.

Маълумот ўрнида, Нури Шаҳин айни вақтгача ишсиз бўлиб турганди. Унинг сўнгги иш фаолияти “Боруссия Дортмунд” клубида дастлаб ёрдамчи мураббий сифатида, кейин эса бош мураббий сифатида фаолият олиб боргани қайд этилган.

Эндиликда “Истанбул Башакшеҳир”да Элдор ва Аббосга янги раҳбарлик қиладиган мутахассис сифатида Шаҳиндан катта умидлар қилиняпти. Жамоа раҳбарияти эса янги мураббий билан янги мақсадларга эришишни кўзламоқда.

Шаҳиннинг келиши клуб ҳаётида янги саҳифа очиши, турнирда кучли натижалар қайд этиш учун янги туртки бериши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Истанбул Башакшеҳир” клубига янги бош мураббий тайинланди