Japan Airlines (JAL) авиакомпаниясида содир бўлган воқеа фуқаролик авиациясида жиддий эътирозга сабаб бўлди. Учувчининг хизмат вазифасига масъулиятсиз қараши туфайли учта рейс 18 соатга кечикди ва бу парвозларга аниқ режалаштирилган йўловчилар учун катта ноқулайлик туғдирди.
Ҳодиса Гавайи оролларидаги Гонолулу халқаро аэропортида содир бўлиб, Чубу халқаро аэропортига (NNT) йўналтирилган Boeing 787 самолёти парвози олдидан аниқланди. Текширув натижаларига кўра, парвоз капитани спиртли ичимлик истеъмол қилгани туфайли хизматга лаёқатсиз ҳолатда эканини эътироф этди. Бу сабабли жами 630 нафар йўловчининг парвози кечиктирилиб, уларга катта ноқулайлик келтирилди.
Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги мазкур қоидабузарлик учун JAL авиакомпаниясига расмий огоҳлантириш берди. Авиакомпания президенти Митсуко Тоттори жамоатчиликдан очиқ узр сўраб, келгусида бундай салбий ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида экипаж аъзолари соғлиғини назорат қилиш тизими янада кучайтирилишини маълум қилди.
Қоидабузарликка йўл қўйган учувчи эса ишдан бўшатилди ва бу масала компаниянинг ички тартиб-қоидалари ҳамда авиация хавфсизлиги стандартларига тўлиқ мос равишда ҳал этилди. Ҳодиса орқали йўловчилар хавфсизлиги ва масъулиятлилик авиацияда қанчалик муҳим экани яна бир бор тасдиқланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!