date

«Нефтчи» "Пахтакор"га қарши мағлубиятсиз серияни давом эттира оладими?

«Нефтчи» "Пахтакор"га қарши мағлубиятсиз серияни давом эттира оладими?

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган марказий баҳслардан бири Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ва «Пахтакор» ўртасида кечади. Ушбу тўқнашув нафақат тур очколари учун, балки жамоаларнинг нуфузи ва мавсумдаги истиқболлари учун ҳам катта аҳамиятга эга.

Виталий Левченко бошчилигидаги «Нефтчи» жорий мавсумда сафардаги ўйинларда барқарор ва ишонарли натижалар кўрсатиб келмоқда. Фарғоналиклар бугунги баҳсга қадар 10 марта меҳмон сифатида майдонга тушди ва ҳеч бир ўйинда мағлубиятга учрамади. Уларнинг ҳисобида 5 ғалаба ва 5 дуранг мавжуд.

Шу билан бирга, «Нефтчи» охирги марта 2024 йилги мавсумнинг 12-турида Қаршида «Насаф»дан мағлуб бўлган эди. Шу пайтдан бери Левченко шогирдлари кетма-кет 16 та ўйиндан камида 1 очко билан қайтишни уддаламоқда. Бу эса жамоанинг психологик ва тактик жиҳатдан анча барқарор эканини кўрсатади.

Энди барчанинг саволи битта: бугун «Нефтчи»нинг ёқимли анъанаси сақланадими? «Пахтакор»нинг ўз майдонидаги кучли ўйинига қарши туриш осон бўлмайди, аммо фарғоналиклар бу серияни узайтириш учун майдонга бор имконияти билан тушиши аниқ.

Мухлислар учун эса ушбу баҳс Суперлиганинг энг қизиқарли тўқнашувларидан бири бўлиши шубҳасиз.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Нефтчи» "Пахтакор"га қарши мағлубиятсиз серияни давом эттира оладими?