22:53 / 19.09.2019
3 683

Миядаги бурмалар нимага керак?

Миядаги бурмалар нимага керак?
Фото: Shutterstock
Биз одам мияси ёнғоқ ўхшаш кўринишга эга деган тасаввурга ишониб қолганмиз. Хўш, нимага шундай? FunScience канали бу саволга жавоб берди.

Мия пўстлоғи, шунингдек, кулранг модда ҳам дейилади ва у бола ҳали бачадондалигидаёқ бурмалар ҳосил қилишни бошлайди. Бунинг сабаби пўстлоқнинг кенгайиши эканлигини Кембриж университети психиатрия кафедраси мутахассиси Лиза Ронан изоҳлаб берган. Моҳиятан, мия пўстлоғи кенгайиши туфайли унинг ташқи қатламларига босим ортади ва шу сабабли миянинг энг ташқи қавати буришиб, бурмалар ҳосил қила бошлайди. Бурмалар қанчалик кўп бўлса, унда шунчалик кўп миқдордаги нейронларга жой бўлади ва бу орқали одамнинг фикрлаш ва онг салоҳияти ортади.

Ҳайвонот олами вакилларида эса миясида бурмалар мавжуд бўлган турлар унчалик кўп эмас. Масалан, кемирувчиларда мия бурмалар ҳосил бўладиган даражада катталашмайди ва мия буришмайди. Одатда бурмалар йирикроқ мияли жониворларда учрайди. Бироқ ҳаммасида ҳам эмас. Масалан, денгиз сигирининг мияси бошқалар билан таққослаганда етарлича йирик бўлгани билан, унда бурмалар жуда оз. Бунинг ҳам сабаби бор албатта. Чунки мияда бурмалар ҳосил бўлишида фақат унинг ўлчамлари эмас, балки мия пўстлоғининг физик хусусиятлари ҳам катта аҳамият касб этади. Пўстлоқ юпқароқ бўлса, унда бурмалар осонроқ ҳосил бўлади.

Бурмаларнинг ҳосил бўлишида муайян қонуният мавжудлиги билан қизиқдир. Бир қарашда миядаги бурмаларнинг буришган-тиришган жойлари, ариқча ва қатламлари худди бетартиб, тасодифий шаклларда пайдо бўладигандек кўринади. Бироқ муайян биологик турлардаги мия бурмаларининг шакли бир хил бўлади ва нафақат. Яъни, бирор жониворнинг бошқа турга мансуб қардош турдошларидаги мия бурмалари ҳам ўхшаш бўлади! Ва шунга кўра хулоса қилинадики, бурмаларнинг шакли ва тартиби ҳамма турлар учун муҳим аҳамият касб этади.

Умумий олиб қараганда, миянинг муайян жойининг физик хоссалари ва ердаги бурмалар тартиби, айнан шу жойнинг бажарадиган функсионал вазифасига боғлиқ бўлади. Бироқ, миядаги бурмалар сонининг кўп эканлиги онг ва фикрлаш даражасининг ривожланганлигига далил бўла олмайди. Масалан, филнинг миясида бурмалар одам миясидагидан анча кўп бўлади. Ваҳоланки, филларни фикрлайди, ёки, мулоҳаза юрита олади деб айта олмаймиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Миядаги бурмалар нимага керак?