20:00 / 09.09.2020
3 394

Қандли диабетдан ҳимояланиш учун амал қилиниши керак бўлган тавсиялар

Қандли диабетдан ҳимояланиш учун амал қилиниши керак бўлган тавсиялар
Фото: «Домашний Очаг»
Сизда қандли диабетга наслий мойиллик бўлса ёки кам ҳаракатлилик кузатиладиган бўлса «Домашний Очаг» тўхталиб ўтган тавсияларга амал қилиш тавсия қилинади.

Донли маҳсулотлар
Диабетология журналида ёзилишича, нонуштага сули ёрмасидан тайёрланган бўтқа ёки кунига бошқа донли маҳсулотдан 10 гр истеъмол қилиш қандли диабетга чалиниш хавфини 25 фоизга камайишига сабаб бўлиши мумкин.

Грек ёнғоғи
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашига қараганда, уч ой давомида ҳар куни грек ёнғоғи истеъмол қилган инсонлар томирларининг аҳвали яхшиланиб, «ёмон» холестерин миқдори камаяди. Ушбу кўрсаткичлар нафақат қон-томир касалликларининг олди олиниши, балки иккинчи турдаги қандли диабетга чалиниш хавфи камайишини билдиради

Банан, картошка ва помидор
Ушбу маҳсулотларнинг барчаси, организмда етишмаслиги юрак ва буйрак касалликлари ва иккинчи турдаги қандли диабетга олиб келадиган калийга бой ҳисобланади. Бироқ бир нарсани ёдда тутиш керак, калийни меъёридан ортиғи ҳам етишмагани сингари саломатликда муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

Рационни турли-туман маҳсулотлар билан бойитишдан қочиш
Тафц университети ва Техас университети фан ва тиббиёт маркази тадқиқотчилари, ратционида турли-туман маҳсулот ва таомлар бўлган инсонларда моддалар алмашинуви секин бўлиши ва семиришга мойиллик юқори эканлиги бу эса қандли диабетни келтириб чиқариши мумкинлигини аниқланган. Рационда турли-туманликка эмас, маҳсулотларнинг фойдали экани ва соғлом овқатланишга амал қилиш муҳим саналади.

Йогурт
Гарвард университетида ўтказилган тадқиқотларда аниқланишича, ҳар куни бир порция йогурт истеъмол қилиш иккинчи турдаги қандли диабетга чалиниш хавфини 18 фоизга камайтиради. Нордон сут маҳсулотлари хусусан йогурт таркибидаги пробиотиклар инсулин ишлаб чиқарилишини яхшилайди ва яллиғланиш жараёнларини камайтиради. Аммо табиий, шакар ва бошқа қўшимчалар қўшилмаган йогуртларгина ҳақиқий фойдали бўлади.

Кунига икки-уч марта овқатланиш
Чехиялик олимларнинг таъкидлашига қараганда, қандли диабетнинг профилактикаси учун кунига бир неча марта овқатланиш, бир ёки икки марталик танаввулдан кўра кам самара беради. Кунига икки маҳал овқатланган тадқиқот иштирокчилари ўзларини яхши ҳис қилган, тез вазн ташлаган ва қондаги қанд миқдори кам бўлган.

Овқатдан кейин нон ейиш
Diabetes Care’да эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, нонни овқат сўнгида ейиш, рафинадланмаган углеводларни шакарга айланишини секинлаштиради ва глюкоза миқдорини назорат қилади.

Мевалар
Ҳафтасига икки марта черника, олма ёки узум ейиш иккинчи турдаги қандли диабет билан касалланиш хавфини 25 фоизга камайтиради. Аммо меваларни бутунлигича ейиш керак бўлади. Смузи ёки мева шарбати тескари тасир кўрсатиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандли диабетдан ҳимояланиш учун амал қилиниши керак бўлган тавсиялар