Фото: Getty Images
Ҳадеб касал бўлавермаслик учун иммунитет юқори бўлиши керак. Кундалик турмушдаги айрим одатлар эса иммун тизимини сусайтириб, касалдан бош чиқмасликка олиб келади.
Тиниқиб ухламаслик
Тунги уйқу вақтида нафақат тана ва мия, балки кун давомида дуч келган янги бактерия ва вирусларга дуч келган иммун тизими ҳам янгиланади, кучга тўлади. Ухламаганда эса бундай бўлмайди ва турли касаллик ва вируслардан ҳимояланиш сусаяди. Pflugers Archiv журналида ёзилишича, иммун тизими ишдан чиқиши учун 6 кун ухламаслик кифоя қилади. Ушбу муддатдан кейин организм эмланишларга жавоб бериши қийинлашади, ОРВИ ва гриппга тез-тез чалинади, ундан даволаниш учун узоқ вақт керак бўлади.
Спорт билан шуғулланмаслик
Британиянинг спорт тиббиёти журналида эълон қилинган тадқиқотда ёзилишича, ҳафта давомида бир марта ёки умуман спорт билан шуғулланмайдиганларнинг касалликдан тузалиши учун одатдагидан 42 фоиз кўп вақт кетган, шунингдек, симптомлар оғир кечган. Бундан кун давомида енгил жисмоний машқларни бажариш ҳам иммун тизимини мустаҳкамлаши мумкин, деган хулосага келиш мумкин.
Ёғли таомларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш
Таркибида тўйинган ёғлар кўп бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш организмда яллиғланиш жараёнларини ривожлантириши, иммун тизимига таъсир қилиб, унинг сусайишига олиб келиши мумкин. Рационда етарли даражада тўйинмаган ёғ: ўсимлик ёғи, балиқ ёғи ва ёнғоқ борлигига эътибор қаратинг. Мазкур маҳсулотлар организмга яллиғланиш жараёнларини енгишга ёрдам беради.
Антибиотикларни тез-тез қабул қилиш
Антибиотиклар самара бериши рост, лекин улардан бошқа даво чоралари ёрдам бермаганидан кейингина фойдаланган яхши. Гап шундаки, антибиотиклар бизга нафақат инфекциялар билан курашишга ёрдам бериши, балки касалликлар билан курашувчи оқ қон таначаларини камайтириши ҳам мумкин. Американинг инсон генетикаси журналида сичқонда ўтказилган тадқиқот натижасига кўра шундай хулосага келинган. Унутманг, ҳар сафар антибиотик қабул қилганда иммун тизимингиз кучсизланади.
Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш
Спиртли ичимликлар иммун тизимига салбий таъсир қилади. Мунтазам истеъмол қилинса, зарарли бактериялар билан курашадиган лейкоцитлар таъсири ҳамда организмнинг вирус ва бактерияларни йўқ қиладиган ҳужайралар ишлаб чиқариш хусусияти сусаяди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Россиянинг Днипрога зарбаси НАТОни Украинани қўллаб-қувватлашдан қайтара олмайди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи