Фото: «e-lupa.ru»
Технология асрида компьютер, ноутбук ёки смартфонсиз яшашнинг ҳамда ишлашнинг иложи йўқ. Ушбу қурилмалар инсон ҳаётидан шу қадар ўрин олдики, ҳеч ким улардан узоғи билан бир соат давомида фойдаланиш кераклиги ҳақидаги тавсияни эсга ҳам олмайди. Шунинг учун ҳам кўриш қобилиятини қандай қилиб сақлаш ва бунинг учун нимларга аҳамият бериш кераклигини билиб олиш зарур.
Сайёрадаги ҳар қандай жонзотнинг кўзи акс этган тасвирни кўриш учун яратилган. Визуал маълумотни ёруғлик чиқарадиган манбадан олиш эса кўзлар учун зарарли. Шу сабабли экран орқали ўқиш, видео томоша қилиш кўриш қобилияти яхши инсонларга ҳам салбий таъсир ўтказади. Кўзларни бу каби муаммодан ҳимоя қилиш учун ҳар куни оддий машқларни бажариш тавсия этилади.
- Матн осон ўқилиши учун экран ёруғлиги камайтирилиши керак;
- Ҳужжат ёки матн шакли катталаштирилади, шунда уни кўриб чиқиш осонлашади ва кўзлар чарчаб қолмайди;
- Ўқиш керак бўлган барча маълумотларни E-Ink электрон дарстурига ўтказиш лозим, шунда кўзлар матнни оддий китоб каби қабул қилади;
- Ҳеч бўлмаганда ҳар 20 дақиқада бир марта кўзни монитордан 20 сонияга олиш ва узоқ масофага қараш керак;
- Матн териш вақтида экранга имкон қадар камроқ қараш лозим;
- Компьютердан фойдаланиш вақтида ҳолатга эътиборли бўлиш муҳим: гавдани тик тутиш орқали қон айланиши бош ва кўзга ижобий таъсир ўтказади;
- Кўриш қобилиятини яхшилайдиган маҳсулот – қорағат (черника). Мева таркибидаги моддалар кўз пардасини қон билан таъминланишини яхшилайди ва шикастланган жойларни қайта тиклайди. Бу эса кўриш қобилиятини янада яхшилайди;
- Янги сабзи таркибидаги А витамини ҳам кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам беради.
Қанчалар фойдали маҳсулотлар истеъмол қилинишига қарамай, кун давомида компьютер ёки смартфонлар билан ишлаш кўзни чарчатиб қўяди. Бунинг учун энди уларни қандай дам олдиришни ўйлаб кўриш керак. Чарчоқ ва ноқулайлик пайдо бўлиши билан дарров қуйидаги машқларни кунига бир неча маротаба бажариш тавсия этилади. Жисмоний машқлар кўзлардаги ачишиш ва оғриқни енгиллаштиради. Агар кун давомида етарли вақт бўлмаса, у ҳолда ухлашдан аввал машқларни бажариш ҳам самарали ҳисобланади.
- Машқларни қоронғида бажариш яхши самара беради. Чунки кўзлар ёруғлик бўлмагандагина безовта бўлмай бўшашади;
- Дастлаб кафтларни қизигунга қадар бир-бирига ишқалаш керак. Сўнгра улар очиқ кўзлар устига қўйилади. Кафтнинг ўрта қисми кўз айланисига тўғри келиши керак. Табиий иссиқлик шифобахш таъсирга эга;
- Кафтларни кўздан олмай туриб, уларни бир неча бор очиб ёпиш лозим. Бу шох пардани кўз ёши суюқлиги билан намлаш ва қон оқимини яхшилаш учун ёрдам беради;
- Кафтлар кўздан олинмасдан машқлар бажаришда давом этилади. Аввал пастдан тепага, сўнг ўнг ва чапга, айлана шаклида соат йўналиши бўйича ва тескари йўналишда ҳаракатлантирилади. Сўнгра кўз ҳаракати ёрдамида квадрат чизишга уриниш керак;
- Ҳар бир машқ 4 маротабадан такрорланиши керак. Кўз гавҳарининг амплитудаси иложи борича каттароқ бўлса, шундагина яхши натижага эришиш мумкин. Машқлар тугаганидан сўнг кафтларни кўздан олиш мумкин.
Ушбу машқлар бажарилганда, кўз соққасида оғриқ пайдо бўлиши табиий. Сабаби авваллари бундай машқлар бажариб кўрилмаган. Бир ҳафта давомида такрорланган машқлардан сўнг ушбу туйғу сезиларли даражада пасаяди ва кейинчалик бутунлай йўқолади. Бу мушакларнинг чўзилиб, эгилувчанлигини тиклаганидан дарак беради. Ҳар куни, айниқса, ухлашдан аввал ушбу машқлар бажарилса, кун давомида кўзда пайдо бўлган чарчоқ бартараф этилади.
- Кўрсаткич бармоқ чўзилган ҳолда бурун ўртасига келтирилади. Кўзларни узмасдан туриб, тасвирда пайдо бўлган чизиқларни аниқлаштириш учун бармоқ бурунга яқинлаштирилади. Кейин бармоқ секин ҳаракатлантирилади;
- Дераза ташқарисидан узоқ жой ёки нарсаларга қараш керак. Масалан, уй, булут, дарахт, том каби. Ушбу машқларни 10 марта бажариш тавсия этилади.
Кўз машқларини ҳар куни бажариш натижасида ундаги юк камаяди, матн ўқиш осонлашади. Масофадан туриб ҳам кўриш қобилияти яхшилангани сезилади. Лекин шунда ҳам смартфон ва компьютер қаршисида камроқ, очиқ ҳавода эса кўпроқ вақт сарфлашга ҳаракат қилиш лозим. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Қидирувдаги машинага бошқа авторақам тақиб юрилгани маълум бўлди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди