Фото: Getty images/Яхшиликни кўрсатиш икки томон учун ҳам шифобахш таъсирга эга, дейишади олимлар
Колумбия университети психиатри Келли Хардинг ўзининг яқиндаги "Қуён эффекти" (The Rabbit Effect) номли китобида яхшиликнинг таъсири ҳақида мушоҳада юритди.
"У иммун тизими, қон босими учун фойдали, инсонларга узоқ ва яхши яшашга ёрдам беради. Яхшилик заҳираси битмас-туганмаслигини ҳисобга олсак, бу ажойиб ҳақиқат. Шу билан бирга унга тўйиб қолишнинг ҳам иложи йўқ. У бепул ва ҳамма учун бемалол имконли".
Хардинг ўз китобининг номини изоҳлар экан, шундай дейди: "Мен 1970-йилларда қуёнлар ҳатти-ҳаракати борасидаги тадқиқотларни эшитганман. Бир гуруҳда натижалар бошқаларидан кўра аъло бўлган, олимлар эса нима рўй бераётганини билишни исташарди. Маълум бўлишича, яхши натижаларга эришган қуёнлар устида жуда меҳрибон олим ишлаб, уларга меҳр билан қараган экан".
"Шифокор сифатида, мен бутунлай ҳайратда қолдим. Бу фавқулодда муҳим хулоса деган қарорга келдим", - хотирлайди Хардинг.
Фото: Getty images/Бошқаларга нисбатан яхши бўлиш инсоннинг ўзига нисбатан яхши бўлишдан осонроқ, дейди доктор Хардинг
Яхшилик, таъкидлайди Хардинг, инсонларга кўп нарсани ўзгартириши ва одамларга ўз дунёларида яхшироқ йўлкўрсатувчига эга бўлишида ёрдам бериши мумкин. Аммо кўпинча, бошқаларга меҳр билан муносабатда бўлиш, инсоннинг ўзига меҳрибон бўлишидан кўра, анча осон, дейди олим.
"Ишда, мактабда ва уйда ҳайрихоҳликни намойиш этиш яхши натижаларга олиб келади. Дейлик, тиббиётда технология яхшиланмоқда, аммо улар ҳеч қачон меҳрибон ходимнинг ўрнини боса олмайди. Руҳий саломатлик билан жисмоний соғликнинг орасидаги алоқа ниҳоятда муҳим". «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди