
Фото: Pixabay
Квинсленд университети ва Германия нейродегенератив касалликлар маркази мутахассислари мунтазам олма истеъмол қилиш янги мия ҳужайраларининг шаклланишига, хотирани ва когнитив функцияни яхшилашга хизмат қилишини аниқлади. Тадқиқот Science Direct сайтида эълон қилинган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Сичқонлар устида олиб борилган тадқиқотлар давомида олимлар катта сичқон миясидаги илдиз ҳужайраларни ўстирган. Шундан сўнг унга кверсетин ёки 2-гидроксибензой кислота — олмалар таркибида бўладиган фитонутриентларни қўшган.
Аниқланишича, олмалардаги фитонутриентларнинг юқори концентрацияси нейрогенез — янги нейронлар ҳосил бўлишини рағбатлантиради.
«Ресвератрол ва эпигаллокатехин-3-галлат (EGCG) каби фитонутриентлар турли органларга, жумладан, мияга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин», — деб таъкидлайди тадқиқот муаллифлари.
Уларнинг сўзларига кўра, олинган натижалар янги нейронлар шаклланишига ёрдам берадиган жисмоний тайёргарликлар самарасига мос келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар