21:20 / 28.03.2021
2 238

6 маслаҳат: бахтли муносабатларни сақлаб қолишни истаганлар учун

6 маслаҳат: бахтли муносабатларни сақлаб қолишни истаганлар учун
Аксарият одамларни жуфти билан ҳиссиё яқинлик бўлмагани учун ўзаро муносабатлар қониқтирмайди. Агар эътибор ва ғамхўрликка эга бўлишни истасангиз, уларни биринчи бўлиб беришни ўрганинг.

Аксарият одамларни жуфти билан ҳиссиё яқинлик бўлмагани учун ўзаро муносабатлар қониқтирмайди. Агар эътибор ва ғамхўрликка эга бўлишни истасангиз, уларни биринчи бўлиб беришни ўрганинг. Кўплаб жуфтликлар ишлари ва фарзандлари билан шу қадар бандки, бир-бирлари билан жуда кам вақт ўтказадилар. Агар иш ҳар ҳафта учрашувлар ташкил қилиш ёки биргаликда дам олишга кетиш имконини бермаса, қуйидаги оддий маслаҳатлардан фойдаланинг. Уларга кўп вақт ва куч сарфламайсиз, аммо улар муносабатларингиз мустаҳкамланишига ёрдам беради.

1. Севимли инсонингизга қўл теккизинг
Олимлар жуфтликлар биргаликда фильм томоша қилган тажрибани ўтказдилар. Биринчи гуруҳдаги иштирокчиларга томоша вақтида жуфтига қўл теккизиш тақиқланди. Иккинчи гуруҳ иштирокчилари эса ҳар вақт бир-бирларига қўл теккизишлари керак эди. Аниқланишича, иккинчи гуруҳдаги иштирокчилари жуфтларининг муҳаббатига кўпроқ ишонч билдирган. Бу ҳисга ҳаттоки жуфтига қўл теккизиш тажрибанинг шарти эканлигини билиш ҳолати ҳам ҳалақит беролмаган. Иштирокчиларнинг онги қўлларини нохосдан ушламаганликларини билиб турган, бироқ улар барибир ўзларини бахтлироқ ҳис қилганлар.

2. Шошилинч хулоса қилманг
Агар севимли инсонингиз хато қилган бўлса, масалан қўнғироқларга узоқ вақт жавоб бермаган бўлса – ҳавотирга тушманг. Олимларнинг аниқлашларича, бахтли ва бахтсиз жуфтликлар иккинчи ярмининг ҳаракатларини турлича қабул қилишлари билан фарқ қилар эканлар.

Муносабатларда бахтсиз бўлганлар жуфтининг ҳар қандай хатоси юзага келган вазиятнинг оқибати эмас, унинг хулқидаги камчилиги деб биладилар. Агар одам қўнғироққа жавоб бермаётган бўлса, бу унинг эътиборсизлигини англатмайди. Эҳтимол, унинг ишлари жуда кўпдир. Ўзингизни шубҳалар билан емиришдан аввал унинг ҳаракатига муқобил сабаблар ҳақида ўйлаб кўринг.

3. Жанжалларни ташқаридан тасаввур қилинг
Тадқиқотда иштирок этган 120та оилавий жуфтлик турмушларининг дастлабки икки йили давомида биргаликдаги ҳаётларига оид сўровлардан ўтишган.

Биринчи йил давомида муносабатлар уларни камроқ қониқтирган ва бу кўп учрайдиган ҳолат. Бир йил ўтгач айрим жуфтликлар жанжал юзага келганида келишмовчиликлар ҳақида уларнинг иккисига ҳам бахт тилайдиган учинчи шахс нуқтаи назаридан ўйлаб кўришлари керак бўлган. Бу одам низога қандай муносабат билдирган бўларди? У низодан иккингиз учун қандай фойдани ажратган бўларди?

Бу машғулот иштирокчиларга ижобий таъсир кўрсатди. Биргаликдаги турмушнинг иккинчи йили давомида уларнинг муносабатлари, низога ташқаридан қарамаган оилаларга нисбатан яхшиланган.

4. Жуфтингиздан нима учун миннатдорлигингизни ёзиб қўйинг
Яна бир тажриба иштирокчиларига ҳафтада бир марта севимли инсонларининг муносабатларини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган бир нечта ҳаракатларини ёзиб қўйиш таклиф этилган. Иштирокчиларнинг бошқа ярми ўзлари қандай ҳисса қўшганлари ҳақида ёзиб боришлари керак эди.

Жуфтининг хизматларини санаган иштирокчилар муносабатларга кўпроқ қизиқиш билдирганлар, шунингдек ўзларини мақтаган иштирокчиларга нисбатан иккинчи яримларидан кўпроқ миннатдор бўлганлар. Тажрибанинг кўрсатишича, севимли инсонга кўпроқ миннатдорлик билдириш керак экан.

5. Хушомадларни қабул қилинг
Жуфтингиз томонидан эътиборсиз муносабатни кутиш уларни емиради. Ўзига паст баҳо берадиган одамларнинг уларни ҳақиқатда севишларига ишонишлари қийин. Шунинг учун улар муносабатлар бузилиши эҳтимолида тушкунликка тушиб қолмаслик учун жуфтларининг боғлиқлиги ва хушомадларига ишончсизлик билан қарайдилар. Бундай ҳаракат бошқа одамни четлаштириши мумкин.

Олимлар ўзига ишонмайдиган одамлардан севимли инсонларидан олган ўзига хос хушомадларни эслаб кўришларини илтимос қилдилар. Вазиятнинг оддий тасвири ҳеч қандай натижа бермади. Иштирокчилар хушомадни воқеаларнинг бир-бирига тўғри келиб қолиши сифатида қабул қилганлар.

Сўнгра иштирокчилар қандай одам уларни мақтагани ҳақида ўйлаб, бу ўзлари ва муносабатлари учун қандай аҳамият касб этганини тасвирлаб бердилар. Натижада, улар севимли инсонлари хушомад орқали муҳаббати ва ғамхўрлигини намоён этишини тушундилар.

6. Кичик ютуқларни нишонланг
Севимли инсонингиз кун давомида эришган ютуқлари ҳақида гапирганида янгиликларга қойил қолинг. У сиз билан янада кўпроқ ҳурсандчилигини бўлшиши ва бу онларни қайта яшаб ўтиши учун саволлар беринг.

Олимлар шу маслаҳатга амал қилган жуфтликларнинг муносабатларини таҳлил қилдилар. Аниқланишича, маслаҳат туфайли иккала севишган ҳам ўз ютуқларидан кўпроқ ҳурсанд бўлганлар. Шунингдек, бу муносабатларни яқинлаштириб, мустаҳкамлаган.

Манба: LifeHaq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 6 маслаҳат: бахтли муносабатларни сақлаб қолишни истаганлар учун