09:40 / 08.06.2021
2 775

Холестерин билан боғлиқ ҳамма билиши керак бўлган 7 та факт


Фото: «Домашний очаг»
Холестерин миқдори ошгани сезилмагани билан бефарқ бўлинса, саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин.

Саломатлик учун холестерин қанчалик керак?
Холестерин янги ҳужайра ва тўқималарнинг ташкил топишида муҳим рол ўйнаши билан аҳамиятли. Қолаверса, холестерин гормон ва витаминлар синтезида иштирок этади, иммун тизимининг меъёрда ишлашига ҳисса қўшади. Холестеринсиз ёки унинг миқдори ҳаддан ортиқ кам бўлиши касаллик, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Холестериннинг ҳаддан ортиғи хавфли бўлиши мумкин
Холестерин организмда бисёр бўлганда қон томирларда «бляшка»лар пайдо бўлади ва бунинг ҳисобига ҳужайра ва аъзолар қон ҳамда кислород билан етарлича таъминланмайди. Холестерин кўпайишининг яна бир салбий оқибати қон томирларда тромб пайдо бўлиши ҳисобланади.

Холестериннинг «яхши»си ҳам «ёмон»и ҳам бўлади
Ҳужайра ва аъзоларга етиб бориши учун холестерин организмда ёғ ва оқсиллар билан бирикиб — липопротеин ҳосил бўлади. Айнан мана шу липопротеин хавфли ёки фойдали бўлиши мумкин. «Яхши»сида липопротеин юқори зичликда, «ёмон»ида эса кам зичликда бўлади. Саломатликда муаммо бўлмаслиги учун «ёмони»нинг миқдори ошиб кетмаслигига эътибор қаратиш керак.

«Ёмон» ва «яхши» холестериннинг хавфсиз миқдори
Кам зичликдаги липопротеин учун 190 мг/дл меъёр ҳисобланади. Бундай баланд кўрсаткичда дарҳол зарур чораларни кўриш керак. «Яхши» холестеринда эса ҳаммаси бошқачароқ — 40 мг/дл дан камайиб кетмаслигини назорат қилиб туриш лозим.

Холестерин миқдори кўпайиб кетганини фақат қон таҳлили орқали аниқласа бўлади
Афсуски, қондаги холестерин миқдорини ошганини аниқлаш мумкин бўлган ташқи симптомлар деярли мавжуд эмас. Кўз атрофида баъзида пайдо бўладиган сарғиш доғлар ягона белги ҳисобланади, аммо бу ҳам 100 фоиз аниқ бўлмагани учун йилда бир марта холестеринга қон таҳлили топшириш керак бўлади.

Холестерин миқдорининг ортиши ҳар доим ҳам нотўғри овқатланишга боғлиқ бўлмайди
«Ёмон» холестерин миқдори кўтарилишига ёғли овқатланишдан ташқари қуйидаги омиллар ҳам таъсир қилиши мумкин:
  • вазн ортиши;
  • кам ҳаракатлилик;
  • иккинчи турдаги қандли диабет;
  • гипотиреоз;
  • аёлларда менопаузадан кейинги давр;
  • сурункали буйрак етишмовчилиги;
  • гиперхолестеринемия — кам зичликдаги липопротеиннинг қондан доимгидан секин йўқолиши (наслий бўлиши мумкин).
Холестеринни дори воситаларисиз ҳам камайтирса бўлади
Бунинг учун ҳаёт тарзини ўзгартириш, парҳез қилиб, жисмоний фаол бўлишнинг ўзи етарли. Ҳар гал 4 кило вазн ташланганда холестерин 8 фоизга камайишини эътиборга олинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Холестерин билан боғлиқ ҳамма билиши керак бўлган 7 та факт