date

Фермернинг ноқонуний ишлари табиатга 43 млрд сўм зарар келтирди

Фермернинг ноқонуний ишлари табиатга 43 млрд сўм зарар келтирди

Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари томонидан Оқдарё туманидаги “М.М.М.Н” фермер хўжалиги фаолияти текширилди.

Текширув давомида фермер хўжалигига тегишли экскаватор ва юк машинаси орқали Қорадарё дарёсидан қум-шагал аралашмаси ноқонуний равишда олиб чиқилгани аниқланди.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, ушбу ноқонуний фаолият оқибатида табиатга 43 миллиард 12 миллион 57 минг 536 сўм миқдорида зарар етказилган. Айни пайтда ушбу техника воситалари жарима майдонига олиб кетилди. Ҳолат юзасидан расмий ҳужжатлар Самарқанд вилояти прокуратурасига юборилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фермернинг ноқонуний ишлари табиатга 43 млрд сўм зарар келтирди