date

Қамчиқ довонидаги йўл ҳодисаси: Volkswagen хандаққа тушиб кетди

Қамчиқ довонидаги йўл ҳодисаси: Volkswagen хандаққа тушиб кетди

Бугун, 18 октябрь куни тонг соат 07:10 атрофида А-373 “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довони орқали ўтувчи қисмида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. “Водий–Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Volkswagen русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган.

Ҳодиса ҳақидаги хабар “Қамчиқ” махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига етказилган. Қутқарувчилар жамоаси шошилинч равишда воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ва асбоб-ускуналар ёрдамида ҳайдовчи ва транспорт воситасини хандақдан чиқариб олди.

Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Қутқарувчилар маълум қилишича, ҳайдовчи шок ҳолатида бўлган, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тегишли хизматлар ҳозирда ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. Илк маълумотларга кўра, сўнгги кунларда Қамчиқ довонида туман ва намлик сабабли кўриниш чекланган бўлгани эҳтимол қилиняпти.

Мутахассислар ҳайдовчиларга довон орқали ҳаракатланишда тезликка йўл қўймаслик, хавфсиз масофани сақлаш ва йўлнинг метеошароитларига эътиборли бўлишни тавсия этмоқда.

Бу гал ҳам қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракати фожеани олдини олди — Volkswagen ҳайдовчиси ва унинг автомашинаси омон қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамчиқ довонидаги йўл ҳодисаси: Volkswagen хандаққа тушиб кетди