11:00 / 17.06.2021
2 442

Катталарда учрайдиган кўкйўталнинг дастлабки 6 аломати


Фото: «Домашний очаг»
Кўкйўтал — хавфли бактериал инфекция бўлиб, у асосан болалар касаллиги ҳисобланади. Бироқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг огоҳлантиришича, сўнгги 10 йил ичида катталарнинг кўкйўтал билан касалланиши икки бараварга ошган. Агар эмланмаган ҳолда (4 ва 14 ёшда, кейин ҳар 10 йилда бир марта) кўкйўтал бўлган одам билан контактда бўлсангиз, касалликни юқтиришингиз эҳтимоли катта.

Кўкйўтал ўлимга олиб келиши мумкин бўлган жуда хавфли касалликдир. Қуйида катталарда учрайдиган кўкйўталнинг асосий аломатлари билан танишинг. Ўзингизда ёки яқинларингизда ушбу белгиларнинг бирортасини сезсангиз, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг.

Хиррилаган йўтал
Кўкйўтал билан оғриган беморларнинг ҳаммасида ҳам бундай аломат мавжуд бўлавермайди, лекин аксарият ҳолларда шундай йўтал кузатилади: йўтал хуружидан сўнг бемор ўткир хириллаган овоз чиқаради. Бундай ҳолларда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Нафас тиқиладиган йўтал хуружи
Узоқ муддатли йўтал бошқа нафас олиш касалликларининг аломати бўлиши мумкин, аммо бу кўпинча кўкйўтал билан боғлиқ. Бундан ташқари, агар бошқа аломатлар ҳам кузатилса, кўкйўтал билан касалланганликнинг эҳтимоли катта.

Йўталгандан кейин қайт қилиш
Бу касалликнинг сўнгги босқичи учун одатий ҳолдир (биринчи аломатлар пайдо бўлганидан 7-10 кун ўтгач): йўтал хуружлари шунчалик кучаядики, охир-оқибат қайт қилиш билан тугайди. Бу беморга шошилинч тиббий ёрдам кераклигини кўрсатадиган белги ҳисобланади.

Жуда қуюқ балғам
Кўкйўталнинг яна бир аломати бу қуюқ балғам бўлиб, унинг ажралиб чиқиши қийин бўлади. Агар йўталганда жуда қуюқ, ёпишқоқ балғам ажралиб чиққанини сезсангиз, иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилинг.

Нафас бўғилиши
Касалликнинг энг кенг тарқалган белгиларидан бири бу — йўталдан кейин астма хуружидир. Баъзи беморларда бу йўталсиз ҳам пайдо бўлиши мумкин: нафас олиш қийинлашади, юз кўкаради. Аммо бундай пайтларда бемор ҳаводан деярли нафас ололмайди ва томоғини қўллари билан ушлаб, оғзи билан ҳаво ютишга ҳаракат қилади.

Озиб кетиш
Ҳар қандай касаллик организмни чарчатади ва бундай ҳолларда заифлик одатий аломатдир. Аммо ҳақиқий чарчоқни ҳис қилсангиз, бу ҳам кўкйўталнинг дастлабки аломати бўлиши мумкинлигини ёддан чиқарманг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Катталарда учрайдиган кўкйўталнинг дастлабки 6 аломати