10:52 / 25.10.2021
2 216

Бош оғриғини дори воситаларисиз бартараф этишнинг 10 табиий усули

Бош оғриғини дори воситаларисиз бартараф этишнинг 10 табиий усули
Фото: «Эгерия»
Бош оғриғи – кўпчиликнинг ҳар куни дуч келадиган муаммоси. Баъзиларда оғриқ тезда ўтиб кетади, бошқалар шунчалик азоб чекадики, улар дўстлар билан учрашувларни бекор қилади, иш лойиҳаларини кечиктиради ва ўзларини бемордек ҳис қилади.

Албатта, дорихоналарда кенг ассортиментдаги дори-дармонларни таклиф қилишади, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам мунтазам равишда қабул қилинса, зарар келтириши шубҳасиз. Шунинг учун оғриқни қолдиришнинг муқобил усулларини синаб кўриш тавсия этилади.

Кечаси тишларни ғичирлатмаслик керак
Жағ мушаклари таранглиги катталарда бош оғриғининг энг кўп эътиборга олинмаган сабабларидан биридир. Кечаси тишларни ғичирлатиш одамларнинг 70 фоизига таъсир қилади. Жағни бошқарадиган кичик мушаклар чаккага чўзилади ва уларнинг спазмлари бош оғриғига олиб келади, айниқса, уйғонгандан кейинги дастлабки соатларда. Стрессни камайтириш, амалиёт ва психотерапия ёрдамида бу билан курашиш мумкин. Ёки юқори тишларга мос келадиган махсус оғиз ҳимоясидан ҳам фойдаланиш тавсия этилади.

Суюқликни кўп миқдорда ичиш лозим
Пулсацияланувчи чакка сувсизланиш белгиси бўлиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кўп миқдорда тоза сув ичиш бош оғриғи ва мигренда ёрдам беради. Эҳтимол, смартфон ёки махсус мобил иловалардаги эслатмалар ёрдамида суюқликни ўз вақтида ичишни биринчи ўринга қўйиш керакдир. Иссиқ об-ҳавода ёки қаҳва ичгандан кейин кўпроқ суюқлик ичишни унутмаслик лозим, чунки кофеин танани сувсизлантиради.

Массаж ёрдам беради
Агар бош оғриғи ҳаддан ташқари зўриқишдан келиб чиқса, массаж аҳволни енгиллаштиришга ёрдам беради. Массаж пайтида қон зўриққан жойларда – бўйин, бошнинг орқа ва елка қисмларда меъёрида айланади. Натижада инсон ўзини яхши ҳис қилиши мумкин.

Танаффус қилишни ёдда тутиш керак
Ҳаддан ташқари зўриқишда нафақат массаж, балки ёга ва бошқа машқлар ҳам ёрдам беради. Тушлик вақтида танаффус қилиш бош оғриғини сезиларли даражада камайтириши мумкин. Ишлаётганда ҳолатни кузатиб бориш жуда муҳим: тўғри ўтириш, танаффус қилиш ва қулайлик яратиш.

Стресс даражасини камайтириш муҳим
Барча касалликлар асабийликдан келиб чиқади, шунингдек, бош оғриғи ҳам. Стресс вақтида нафас олиш машқларини ўзлаштиришга ҳаракат қилиш керак. Йога ҳам жуда самарали бўлиб, жисмоний машқлар билан медитация ва дам олишни уйғунлаштиради.

Ботоксни қўллаш тавсия этилади
Неврологлар оғир сурункали мигрен билан оғриганларга ботоксни тавсия қилади. Албатта, пешонага косметик инексия ҳақида эмас, балки бутун бош ва юқори елка мускулларига йилига бир неча марта инексия қилиш назарда тутилади.

Фаоллик ёрдам беради
Агар бош оғриса, азоб-уқубатлар исканжасига ўралиб қолиш васвасаси пайдо бўлади, аммо мутахассислар машқлар самаралироқ бўлиши мумкинлигига ишонади. Ҳафтада 3-4 марта 20-30 дақиқадан мунтазам равишда машқ қилиш қон оқимини яхшилаш ва юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлаш орқали бош оғриғини камайтиришга ёрдам беради. Енгил югуриш, велосипедда сузиш ёки сузиш билан шуғулланиш лозим.

Уйқуга эътиборли бўлиш лозим
Етарлича ухламаслик бош оғриғи бошланишининг асосий сабабидир. Шунинг учун ҳар кеча 7-8 соат ухлаш жуда муҳим. Лекин ҳаддан ошмаслик керак: ҳафта бўйи ишлаб, дам олиш кунлари ухлаш тескари натижага олиб келиши ва муаммони янада кучайтириши мумкин.

Кўзларни дам олдириш керак
Бош оғриғи кўпинча кўриш билан боғлиқ. Кўпчилик кун бўйи компьютер олдида, узоқ вақт телевизор кўриш, ўқиш ёки ҳатто машина бошқарувида кўп вақт бўлгандан кейин сезади. Бу бош оғриғи дам олиш кунларига қараганда куннинг охирида, иш ҳафтасидан кейин кўпроқ кузатилади. Бош оғриғини йўқотиш учун компьютерда ишлайдиганлар тез-тез танаффус олишга ҳаракат қилиши керак.

Мутолаа чоғида ҳам вақти-вақти билан тўхтаб, кўзга дам бериш учун хонадаги узоқроқ буюмга эътибор қаратиш лозим. Агар бу фойда бермаса, кўриш қобилиятини текширувдан ўтказишга арзийди. Эҳтимол, кўриш қобилияти пасайган ва кўзойнак тақиш вақти келгандир.

Игна терапия тавсия этилади
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, игна билан даволаш тез-тез боши оғрийдиган одамларга ёрдам беради. Муолажа давомида терапевт игналарни тананинг маълум нуқталарига киритади. Игнанинг мигрен билан оғриган одамларда оғриқни камайтириши ҳақида далиллар мавжуд. Ушбу терапия танадаги қон оқимини йўналтиради ва периферик асаб тизимини рағбатлантириш орқали танани оғриқни камайтиришга ўргатади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бош оғриғини дори воситаларисиз бартараф этишнинг 10 табиий усули