
Эроннинг «Персеполис» клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Пахтакор» клуби ҳужумчиси Игор Сергеевга қизиқиш билдирди. Маълум бўлишича, клуб ўзининг форварди агентлиги орқали футболчига икки йиллик шартнома таклиф қилган ва 800 минг евро маош тўлашни мўлжаллаган.
Шуни эслатиб ўтамиз, 32 ёшли ҳужумчининг «Пахтакор» билан мавжуд шартномаси 2025 йилнинг декабрь ойи охирида якунланади. «Персеполис» клубида эса ўзбекистонлик бошқа бир футболчи, Остон Ўрунов тўп сурмоқда.
«Персеполис»нинг «Сергеевга бўлган қизиқиши» ўзбекистонлик футболчиларнинг халқаро майдондаги фаолиятига яна бир муҳим қадам бўлиб, ушбу таклифнинг амалга ошиш эҳтимоли ўзбек футболида янги имкониятлар эшигини очиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.