1 994
Айниқса совуқ мавсумда танқислиги кузатиладиган D витамини ҳақида нималарни билиш керак?
Фото: Vogue
Ёз кунларида D витамини билан боғлиқ муаммо бўлмайди. Қуёш нурлари таъсирида ушбу витамин организмда ишлаб чиқарилади. Аммо совуқ кунларда бу витаминга бўлган танқисликни қандай қондириш мумкин? Ушбу саволга нутрициолог Жеки Маккаскер жавоб беради.
Суяк тўқималарини мустаҳкамлашда муҳим саналгани сабаб ҳам катталарда ушбу витаминнинг етишмаслиги жиддий муаммо саналади. Ҳатто баъзи вақтларда остеопорозга ҳам олиб келиши мумкин.
Аммо ушбу витаминнинг суякларни мустаҳкамлашдан ташқари бошқа хусусиятлари ҳам бор. «Замонавий тадқиқотларда D витамини иккинчи даражали қандли диабет, қон босимининг ортиши, иммун тизими билан боғлиқ муаммолар, юқори нафас йўлларидаги инфекция ва депрессия билан курашишда муҳимлиги, шунингдек, ҳомиладорлик вақтида фойдали экани аниқланган», — дейди Жеки Маккаскер.
D витаминини қандай қабул қилиш мумкин?
Қуёш нурлари D витаминининг энг яхши манбаи ҳисобланади. Аммо бу қуёш остида ҳаддан ортиқ кўп вақт ўтказиш кераклигини билдирмайди. Мутахассиснинг айтишича, терисининг ранги оқ бўлган кишиларга қуёшли ҳавода 10 дақиқа сайр қилиш кифоя қилади. Буғдойранг тери эгаларида эса меланин миқдори юқори бўлади ва улар D витаминини қуёш нурларидан камроқ қабул қилади. АҚШдаги Миллий тиббиёт академияси D витамининг кундалик дозаси 600 IU бўлиши кераклигини маслаҳат беради.
Қандай маҳсулотларда D витамини мужассам бўлади?
100 грамм лососда тахминан 450 IU, бир финжон сутда эса 120 IU яқин D витамини бор. Рационга қизил икра, тунец, жигар гўшти, тухумнинг сариғи, соя сути ва қўзиқоринни киритиш тавсия қилинади.
Кимларга D витамини етишмаслиги мумкин?
Аксарият ҳолларда буғдой ранг тери эгаларига D витамини етишмаслиги мумкин. Гап шундаки, улардаги эпидермис ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилувчи ягона қатлам ҳисобланади. Шунингдек, қуёш чиқиши кам кузатиладиган шимолий мамлакатларда яшовчи одамларда ҳам ушбу танқислик кузатилиши эҳтимоли катта.
Аммо сўнгги йилларда D витаминли қўшимчаларни қабул қилиш орқали танқислик сезиларли даражада камайди. Шунингдек, маълумотларга кўра, семизликдан азият чекадиган инсонларга ҳам ушбу витамин етишмаслиги мумкин. Шифокор Доусон-Хьюзнинг қўшимча қилишича, танқисликнинг келиб чиқишига булутли ҳаво, озон қатлами ва ҳавонинг ифлосланиши сингари экологик омиллар ҳам сабаб бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди