
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фил Фоден келажаги борасидаги қарорини қабул қилди. Журналист Николо Скиранинг ижтимоий тармоқлардаги хабарига кўра, Фоден клуб билан шартномасини узайтиришга яқин турибди.
Янги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача амал қилади. Бу эса 25 ёшли футболчига қўшимча уч йил давомида клубда қолиш имконини беради.
Фил Фоден "Манчестер Сити" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У биринчи жамоа сафида 333 та ўйинда майдонга тушиб, 104 та гол урган ва 64 та самарали узатмани амалга оширган.
Айни пайтда "Манчестер Сити" Премьер-лига турнир жадвалида иккинчи ўринда жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар