"Реал Мадрид"дан бразилиялик футболчи кетмоқда

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Эндрик ўйин амалиётига муҳтож бўлгани сабабли олти ойлик ижара асосида "Лион" клубига ўтади. "Реал" ва "Лион" келишув устида ишламоқда, зарурий ҳужжатлар 2025-йил охирида имзоланиши кутилмоқда. 19 ёшли футболчи 2025/2026-йилги мавсумда фақат бир марта майдонга тушиб, "Валенсия"га қарши учрашувда захирадан ўйинга қўшилган. Трансфермаркт портали Эндрикни 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Тез орада "Реал Мадрид" таркибини бразилиялик ҳужумчи Эндрик тарк этади. Ёш футболчи ўйин амалиётига муҳтож бўлгани сабабли, у олти ойлик ижара асосида "Лион" клубига йўл олади.
Globo Esporte хабарига кўра, "Реал" ва "Лион" клублари келишув устида иш олиб бормоқда. Зарурий ҳужжатлар 2025 йил охирида имзоланиши кутилмоқда.
19 ёшли футболчининг атрофидагилар эса унинг Францияда яшаши масаласини ҳал қилиш билан шуғулланмоқда. Эндрик 2025/2026-йилги мавсумда фақат бир марта майдонга тушди.
Бу яқинда бўлиб ўтган Ла Лига доирасидаги "Валенсия"га қарши ўйинда содир бўлди. Эндрик ўйиннинг сўнггида захирадан майдонга тушган эди, ўша вақтда "қаймоқранглилар" 3:0 ҳисобида олдинда бораётган эди.
Учрашув 4:0 ҳисобида якунланди. Transfermarkt портали Эндрикни 35 миллион еврога баҳоламоқда.































Изоҳлар 0
…