date

Стерлинг талончилик қурбони бўлди

Стерлинг талончилик қурбони бўлди
“Челси” ҳужумчиси Рахим Стерлинг талончилик қурбони бўлди. The Guardian хабарига кўра, мазкур воқеа шанба куни юз берган.

Ниқоб кийган номаълум шахслар Стерлингнинг уйига бостириб киришга уринган. Воқеа содир бўлганида Стерлинг ва унинг оиласи уйда бўлган, лекин бахтга кўра, улар жароҳатланмаган.

Стерлингнинг вакили ушбу талончилик ҳақида маълумотни тасдиқлаб, футболчининг оиласи саломатлигини маълум қилган. Шунингдек, у Стерлингнинг шахсий ҳаётига ҳурмат билан ёндашишни сўраган.

“Челси” клуби Стерлингга ҳар томонлама ёрдам кўрсатаётганини билдирди, воқеа юзасидан полиция терговни бошлади. Эслатиб ўтамиз, 2025/2026-йилги мавсумда Рахим Стерлинг ҳали майдонга тушгани йўқ, чунки бош мураббий Энцо Мареска 30 ёшли футболчига ишонч билдирмаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Стерлинг талончилик қурбони бўлди