15:29 / 13.02.2022
1 318

Хотирани мустаҳкамлашда ёрдам берадиган одатлар

Хотирани мустаҳкамлашда ёрдам берадиган одатлар
Фото: Pinterest
Ҳозирда нафақат ёши катталар, балки ёшлар орасида ҳам хотира борасида муаммолар пайдо бўлмоқда. Аммо уларни вақтида бартараф этишга ёрдам берадиган бир қанча фойдали одатлар ҳам мавжуд.

Доимий равишда янги нарсаларни ўрганиш
Бу оддий туйилиши мумкин, лекин мия учун ўрганишдан кўра яхшироқ фаолият йўқ. Янги маълумот ва кўникмаларни ўрганиш жараёнида мияда янги нейрон алоқалар шаклланади, бу хотира учун ҳам муҳимдир. Ҳамма нарсани ўрганиш мумкин: хитой тилидан теннис ўйнашгача. Асосийси, доимий равишда янги маълумотларни олиш ва қайта ишлаш. Ижодий қобилиятларни ўзлаштириш ҳам хотирани яхшилашга ёрдам беради. Аслида нима кераклигини ўйлаб кўриш лозим. График чизиш техникасими ёки кулол ғилдирагида ишлашми? Янги маълумотларни қабул қилиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш мумкин.

Кундалик ёзишни одатга айлантириш
Агар фақат болаликда кундалик тутган бўлсангиз, яна бу одатга қайтиш вақти келди. Фикрларни шакллантириш ва уларни ёзма равишда ифодалаш қобилияти умуман ҳаётда фойдалидир, шунингдек, бу мия учун ажойиб машқдир. Ҳар куннинг воқеаларини, кўрган фильмлар ва китоблардан олган таассуротларни, ажойиб бизнес ғояларни ва хаёлга келган бошқа нарсаларни ёзиши мумкин. Фикрларни атрофдагилар билан баҳам кўришни хоҳловчилар чиройли дафтарда ёки компьютерда ёки ҳатто Instagram’га пост жойлаши мумкин. Чалкаштирмаслик керак: телефондаги эслатмаларга бир нечта жумлаларни ёзиш ва кундалик ёзиш икки хил нарсадир. Тинч ўтириш, диққатни жамлаш ва тушунарли изчил матнни тузиш жуда муҳим, фақат шу ёндашув мия фаолиятини оширишга ва хотирани ривожлантиришга ёрдам беради.

Рациондаги соғлом ёғлар назорати
Балансли овқатланиш нафақат миянинг, балки бутун организмнинг ишлаши учун муҳимдир. Бироқ ёғларга жуда муҳтож бўлган ҳам айнан шу орган. Албатта, мия оқсил ва углеводлар туфайли ҳам яхши ишлайди, лекин унчалик самарали эмас. Миянинг ишлашига ва когнитив қобилиятларга ҳақиқатан ҳам таъсир қилиши мумкин бўлган асосий ва энг самарали моддани олимлар омега-3 ёғ кислоталари деб атаган. Улар мия ҳужайраларида мембраналарни қуриш, шунингдек, яллиғланиш реакцияларининг олдини олиш ва оксидловчи стрессни камайтириш учун зарурдир. Статистик маълумотларга кўра, омега-3 ёғ кислоталарининг етишмаслиги ёш билан когнитив ҳамда хотира қобилиятининг кескин пасайиши хавфи билан боғлиқ.

Омегалар озиқ-овқатдан керакли миқдорда олиш осон бўлган моддалар қаторига киради, шунинг учун шифокордан маслаҳат олишнинг кераги йўқ. Рационда ёғли балиқ, ёнғоқ, уруғлар, авокадо ва зайтун мойи бўлиши лозим. Вегетарианлар учун ушбу рўйхатнинг ўсимликка асосланган компоненти ҳам мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хотирани мустаҳкамлашда ёрдам берадиган одатлар