
Атеизм билан биринчи бор тўқнаш келганимда (ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари) уларнинг "илмий тараққиёт", "замонавий илмий дастурлар" ва "илм кишиси" каби ибораларни кўп ишлатиши мени довдиратиб қўйган. Атеизм фақат ақл ва илмга суянадиган юксак тушунча экан, деган ёлғон тассурот пайдо қилган. Улар бу иборалар ортига яшириниб олишганини, аслида муноқаша учун ташлайдиган арзирли таклифлари йўқлигини кейинчалик билдим.
"Буни илм рад этади", "Бунга илм рози бўлмайди", "Буни илм исботлаган" деган баёнотлари қуруқ гап бўлиб, ўзлари эса ҳақиқатни юзага чиқарадиган илмий-танқидий мунозаралардан қочишлари маълум бўлди. Қолаверса ўзлари рўкач қилаётган илмий назариялар муаллифлари аксар ҳолда атеист бўлмас экан. Йўллари ва ғояларини жозибали кўрсатиш учун хоҳлаганча ёлғон ишлатишар экан. (Чунки "ёлғон гапириш ҳаром, гуноҳ бўлади", деган қадрият улар учун ёт. Аслида нафс, модда ва ақлга бино қўйишдан бошқа қадриятлари ҳам йўқ, агар булар қадрият саналса).
Бу гапларни ёшлар уларнинг ялтироқ ва оҳанграбодек ўзида тортадиган ташвиқотларига алданиб қолмасликлари учун ёздим. Чунки ақли ва фаросатини ишлатган ҳар қандай инсон атеизм соғлом ақл ва фаҳм рад этадиган ғоя эканини тушуниб олади. То буни тушунгунларича ва атеизм ҳақиқатини англагунларича вақт ўтказиб қўймасинлар, дейман, холос.
Устоз Мубашшир Аҳмад

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар